ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамон «Реал»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.
ПСЖ клубнинг асосий юлдузларидан бирини сотишга рози бўлмаслиги табиий, шу боис «Қироллик клуби» 21 ёшли футболчини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи, дея хабар беради El Chiringuito TV.
Манбага кўра, «Реал» Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси (2022 йил) тугашини кутади ва агар футболчи Мадридга кўчиб ўтишга рози бўлса, унга бонус сифатида 100 миллион евро тўлайди.
Мавзуга доир:
2019/2020 йилги мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 33 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 17 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!