Тошкент вақти билан 12 июль, якшанба тонгида UFC 251 мусобақаси бўлиб ўтади.
Учта чемпионлик жанги ўтказиладиган мазкур мусобақа Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ташкил этилади. UzReport телеканали UFC 251 мусобақасини Ўзбекистонда жонли трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Телеканал мусобақани жонли эфирга узатади.
UFC кечасининг асосий жанги ярим ўрта вазн чемпиони Камару Усмон ва Хорхе Масвидал ўртасидаги кечади. Шунингдек, ярим енгил вазн чемпиони Александер Волканоски реванш жангида Макс Ҳоллоуэй билан баҳс юрица, Жозе Алдо ва Петр Ян ўта енгил вазн чемпионлиги учун курашади.
Мусобақанинг барча жуфтликлари билан танишинг:
Асосий кард
Камару Усмон — Хорхе Масвидал
Александер Волкановски — Макс Ҳоллоуэй
Петр Ян — Жозе Алдо
Жессика Андраде — Роуз Намаюнас
Пейж Ванзант — Аманда Рибас
Бошқа жанглар
Волкан Ўздемир — Йиржи Проҳазка
Elizeу Залески дос Сантос — Муслим Салихов
Макван Амирхани — Дэнни Ҳенри
Леонардо Сантос — Роман Богатов
Марчин Тибура — Александр Романов
Раулиан Пайва — Жалгас Жумагулов
Карол Роса — Ванесса Мело
Мартин Дей — Дейви Грант.