Ижтимоий тармоқларда самолётда бошқалар билан имкон қадар кам мулоқотда бўлишнинг ноодатий усулини ўйлаб топган сайёҳ аёл муҳокама марказига айланди, деб хабар беради Express.
https://www.instagram.com/p/CCGfM4VFUdg/
Самолётдаги аёлнинг сурати аввал Twitter, кейин Instagram’да эълон қилинди.
Суратда самолётнинг эконом-классида ўтирган аёлни кўриш мумкин. Йўловчи аёл пандемиядан сўнг аксарият авиакомпаниялар талаб қилаётганидек тиббий ниқобда ўтирибди. Бироқ у ҳимояни янада кучайтиришга қарор қилди.
У кўчма иссиқхона ёки шаффоф палаткани эслатувчи ҳимоя қобиғи ичида ўтирибди.
Айрим йўловчилар аёлнинг бу ишидан ҳайрон бўлди, бошқалар эса унинг топқирлигини олқишлади.
Изоҳ (0)