• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси янги таҳрирда эълон қилинди.

    Фото: Yandex.Images

    Фото: Yandex.Images

    Риэлторлик — бу юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти.

    Қонунга кўра, кўчмас мулк бозорида кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган риэлторлик ташкилотлари фаолияти ягона электрон мультилистинг тизимида (ЯЭМТ) амалга оширилади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

    Риэлторлик ташкилотларининг ЯЭМТга кириши риэлторларнинг жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши орқали таъминланади. Жамоат бирлашмасига аъзолик шартнома асосида амалга оширилади.

    Риэлторларнинг жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши ЯЭМТда фаолиятни амалга ошириш учун мажбурий шарти ҳисобланади.

    Риэлторлик ташкилоти тижорат ташкилоти ҳисобланади. Риэлторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

    Риэлторлик ташкилоти штатида риэлторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим, шу жумладан, риэлторлик ташкилотининг раҳбари бўлиши керак.

    Риэлторлик ташкилоти ЯЭМТда кўзда тутилган фаолият турларини фақат унга берилган рейтинг асосида амалга ошириши мумкин. Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

    Риэлторлик ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

    Риэлтор — малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир. Риэлтор меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фақат битта риэлторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин.

    Риэлтор қонунчиликка мувофиқ, риэлторлик ташкилоти олдида сифатсиз риэлторлик хизматларини кўрсатиш, тижорат сирларини ошкор этиш ва риэлторлик ташкилотига зарар етказадиган бошқа ҳаракатлар натижасида етказилган зарар учун жавобгардир.

    Давлат ва жамоат органлари риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли органлар ҳисобланади.

    Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

    Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи:

    • риэлторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
    • ўз ваколатлари доирасида риэлторлик фаолияти соҳасидаги халқаро ташкилотларда давлат номидан иш кўради;
    • ўз ваколатлари доирасида риэлторлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;
    • ишчи органнинг иш тартиби ва регламентини белгилайди;
    • риэлторлар жамоат бирлашмалари иштирокида малака имтиҳонини ўтказади;
    • риэлторнинг малака сертификатининг шаклини тасдиқлайди, шунингдек, риэлторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, унинг муддатини узайтиради ва тугатади;
    • риэлторларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлар учун малака оширишнинг ягона дастурини тасдиқлайди ва унинг бажарилишини назорат қилади;
    • риэлторлик ташкилотининг ходимларига, шу жумладан, раҳбарига ва малака сертификатини олиш учун даъвогарларга малака талабларини белгилайди;
    • малака сертификатини беради, унинг амал қилишини тугатади ва уни бекор қилади;
    • риэлторларнинг реестрини юритади;
    • ЯЭМТ дастурий комплексининг ахборот тизимини ривожлантиришни таъминлайди;
    • жиноий фаолиятдан топилган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар бўлган риэлторлик ташкилотлари ходимларининг рўйхатини шакллантиради.
    Риэлторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли жамоат органи:
    • келгуси йил учун иш режасини давлат органи билан келишади;
    • жамоат бирлашмаси аъзолари билан риэлторларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув дастурини келишиб олади;
    • таълим муассасалари билан биргаликда риэлторларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурини ташкил этади;
    • таълим муассасалари билан биргаликда келгуси йилда риэлторларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув дастурларини ташкил этади;
    • янги аъзоларни қабул қилади;
    • риэлторлик ташкилотлари томонидан жамоат бирлашмасига аъзо бўлиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
    • жамоат бирлашмасида аъзоликни тўхтатади, қайта тиклайди, тугатади.
    Риэлторлик фаолияти стандартлари профессионал хизматларни кўрсатиш ва риэлторлик ташкилотлари ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.

    Риэлторлик фаолиятининг миллий стандартлари риэлторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.

    Риэлторнинг малака сертификати риэлторнинг малакасини тасдиқловчи ва риэлторлик ташкилоти номидан риэлторлик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатдир.

    Мавзуга доир:

    • ДХА томонидан ер участкалари бўйича 2,3 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди
    • 1 апрелдан бери прописка учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан қанча уй сотиб олингани маълум қилинди

    03.07.2020, 21:43   Изоҳ (0)   11961
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий ҳарбий округига қарашли «Сазаган» дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди (фото)

    03.07.2020, 21:19

    Андижонда ақли заиф аёлнинг 2 минг доллар пулини қайтармаслик учун уни ўлдирган фуқаро 17 йилга қамалди

    03.07.2020, 21:07

    «Ўзгидромет» 4 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    03.07.2020, 19:17

    Наманганда туғилган тўрт эгизакнинг онасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди

    03.07.2020, 19:05

    Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан тайёрланган ёмбиларни Марказий банк шохобчаларидан сотиб олиш мумкин бўлди

    03.07.2020, 18:52

    Наманган йўлларига шовқин чиқарувчи чизиқларни чизиш бошланди

    03.07.2020, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.