Татаристондаги шаҳардан бирида Maserati Quattroporte эгаси йўллардаги ўнқир-чўнқирликлар сабаб маҳаллий ҳукуматдан суд орқали 527 минг рубль (7300 доллар) ундирди. Maserati эгаси 2019 йилнинг мартида шаҳар йўлидаги «яма»га тушиб кетиб, машинасига шикаст етказган. Ҳайдовчи ЙТҲ ҳолатини қайд этиб, муниципалитетни судга берган, деб хабар қилади Motor.

Фото: Platesmania

Машина эгасининг буюртмасига кўра, текширув ўтказган экспертиза Maserati седанига етказилган зарарни 754 минг рублга баҳолаган. Бироқ Набережниe Челнов шаҳрининг ижро қўмитаси етказилган зарар миқдорига қўшилмаган ва машинанинг бузилишига йўлдаги «яма» сабаб бўлганига шубҳаланган. Шу боис суд томонидан қайта экспертиза белгиланган.

Иккинчи экспертиза автомобилга шикаст айнан ушбу «яма» орқали етказилганини кўрсатган ва уни қайта таъмирлаш 770 минг рублга тушишини баҳолаган. Бироқ даъвогар биринчи экспертиза хулосаси бўйича етказилган зарар қоплаб беришилиши талаб қилган.

Суд ҳайдовчи ЙТҲга учрамаслик учун барча чораларни кўрмаган дея қарор қилиб, Maserati эгасини ҳам содир бўлган воқеада қисман айбдор деб топган. Даъвогарнинг айбдорлик даражаси 30 фоиз этиб белгиланган ва Россия ҳукумати Maserati эгасининг фойдасига 527 868 рубль тўлаш мажбуриятини юклаган.