Футбол бўйича Англия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган 1 июль, чоршанба кунги бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
«Арсенал» ўз уйида «Норвич»ни меҳмон қилди. Учрашувнинг 33-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб, Гранит Жака лондонликларнинг иккинчи тўпини киритди.
67-дақиқада Обамеянг дублни расмийлаштирган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 81-дақиқада Седрик Соареш якуний ҳисобни ўрнатди.
«Арсенал» 46 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. «Норвич» (21) эса 20-поғонада қолди.
«Лестер» «Эвертон» майдонига сафар қилди. Ўйин дебютида мерсисайдлар Ришарлисон ва Гильфи Сигурдссоннинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга меҳмонлар 51-дақиқада Каличи Иҳеаначонинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа «тулкилар»нинг ғалабасиз серияси уч ўйинга етди. «Лестер» 55 очко билан ҳозирча 3-ўринда бормоқда. «Эвертон» (44) 11-ўринда қолди.
АПЛ
32-тур баҳслари
1 июль, чоршанба
«Арсенал» — «Норвич» 4:0
Голлар: 1:0 – 33 Обамеянг, 2:0 – 37 Джака, 3:0 – 67 Обамеянг, 4:0 – 81 Соареш.«Арсенал»: Мартинес, Тирни, Давид Луиз, Мустафи (Ҳолдинг, 46), Бельерин (Соареш, 77), Себальос, Жака, Нелсон (Уиллок, 58), Колашинац, Обамеянг (Пепе, 82), Ляказетт (Нкетиа, 76).
«Норвич»: Крул, Годфри, Ааронс, Льюис, Тетти, Маклин, Кэнтуэлл (Штиперманн, 75), Буэндиа (Эрнандес, 46), Трибулл (Ида, 46), Рупп (Вранчич, 75), Пукки (Дрмич, 46).
Огоҳлантиришлар: Маклин (27), Рупп (31), Мартинес (63), Вранчич (86), Штиперманн (90).
«Эвертон» — «Лестер» 2:1
Голлар: 1:0 – 10 Ришарлисон, 2:0 – 16, пенальти Сигурдссон, 2:1 – 51 Ихеаначо.«Борнмут» — «Ньюкасл» 1:4
Голлар: 0:1 – 5 Гэйл, 0:2 – 30 Лонгстафф, 0:3 – 57 Альмирон, 0:4 – 77 Лазаро, 1:4 – 90 Гослинг.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)