«Ювентус» клуби «Базель»нинг 17 ёшли ҳимоячиси Албиан Ҳайдари билан шартнома имзолади.
Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар қилишича, томонлар ўртасидаги келишув уч йилга мўлжалланган.
Футболчи 2019/20 йилги мавсумни «Базель» ёшлар жамоасида ўтказди. У шунингдек, Швейцария U-17 терма жамоасида бешта ўйин ўтказган.
Аввалроқ «Ювентус» «Барселона» ярим ҳимоячиси Артурни ўз сафига қўшиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)