GiveMeSport нашри 2000 йилдан бери «гол+пас» тизимида энг яхши натижа қайд этган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси рўйхатнинг биринчи поғонасидан ўрин олди. 31 ёшли аргентиналик футболчи XXI асрда 862 ўйин ўтказиб, 700 гол ва 315 та голли узатма муаллифига айланди (1015 очко).
Иккинчи ўринда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду қайд этилди. Португалиялик футболчи 1005 ўйинда 986 очко (728+258) тўплаган. Кучли учликни «Милан» форварди Златан Ибрагимович якунлаб берди — 717 очко (521+196).
GiveMeSport талқинига кўра «гол+пас» тизими бўйича сўнгги 20 йилликнинг энг яхши футболчилари:
1. Лионель Месси — 1015 (700 гол ва 315 ассист, 862 ўйин)2. Криштиану Роналду — 986 (728+258, 1005)3. Златан Ибрагимович — 717 (521+196, 860)4. Луис Суарес — 714 (459+255, 714)5. Роберт Левандовски — 600 (466+134, 698)6. Тьерри Анри — 559 (369+190, 716)7. Серхио Агуэро — 545 (414+131, 733)8. Уэйн Руни — 543 (364+179, 864)9. Самюуэль Это’O — 524 (408+116, 805)10. Карим Бензема — 513 (337+176, 735).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)