«Манчестер Сити» ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Бавария»га кетиши аниқ бўлиб улгурган ҳужумкор ярим ҳимоячи Лерой Саненинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган футболчиларни излашда давом этмоқда.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Жек Грилиш германиялик футболчининг ўрнини эгаллаши мумкин. Мавсум якунига етгач 24 ёшли Грилиш учун топ-клублар ўртасида кураш кечиши кутилмоқда. Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» хавбек учун учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Саненинг ўрнини «Байер» ҳужумчиси Леон Бэйли билан тўлдирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Грилиш — «Астон Вилла» тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2013 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда у Премьер Лиганинг 30 та ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)