• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Уильям Эдвард Боингнинг авиациядаги муваффақияти. 29 июнь – илк Boeing самолёти ҳавога кўтарилган кун

    1916 йилнинг 29 июнь санасида илк Boeing самолёти ҳавога кўтарилди. «Дарё» ҳозирда бутун дунёни забт этган йирик авиаконструкторлик компаниясининг дастлабки муваффақияти ҳақида ҳикоя қилади.

    «Ўзи етишган» авиаконструктор Уильям Эдвард Боинг 1881 йилда Детройтда, немис эмигрантлари оиласида туғилган. У аввалига Йел университетида ўқишни бошлаб, кейинчалик Сиэтлга кўчиб кетган ва у ерда отаси сингари ёғоч бизнеси билан шуғулланган. Боинг ўша пайтларда энди-энди юзага келаётган авиация соҳасига қаттиқ қизиқиб қолади ва биринчи марта 1910 йилда Лос-Анжелесда ўтказилган авиация ютуқлари намойишида қатнашиб, янада иштиёқи ортиб кетади.

    Уильям Эдвард Боинг.

    Уильям Эдвард Боинг.
    Фото: Wikipedia

    Шунда у дўсти ҳарбий муҳандис Конрад Вестервельд билан бирга ўзининг конструкциясига кўра йиғиладиган самолётини ясашга қарор қилади. У ўзи ёғоч бизнеси билан шуғуллангани боис самолёт ясаш учун материаллардан камчилик сезмас эди (дастлабки самолётларнинг кўп қисми ёғочдан тайёрланган). Қолаверса, Сиэтл четидаги Унион кўли ёнидаги яқинларига тегишли қайиқ ясаш цехи ҳам ихтирочининг ихтиёрида бўлган.

    Ўнинчи йилларда ҳали самолётлар учун аэродромлар бўлмаган. Авиаконструкторлар самолётларни сувдан учадиган ва сувга қўнадиган қилиб, яъни гидроплан тарзида лойиҳалашган. Чунки фақат йирик сув ҳавзаларигина учиш-қўниш учун мос шароитли очиқ майдонларни тақдим қила олган. Боинг ҳам ўзининг илк самолётини гидроплан тарзида лойиҳалаган ва унга B&W (Model-1) номини берган.

    Бу шунчаки самолётни ясаган усталарнинг фамилияси, яъни Боинг ва Вестервельд (инглизчада бу фамилия “W” билан ёзилади) фамилияларининг биринчи ҳарфларидан иборат ном бўлган. Model-1 қанотлари узунлиги 15,85 метр, максимал юклама массаси 1 270 кг бўлган, ёғоч корпусли, икки кишилик, қўшқанотли самолёт бўлган. Самолётга 125 от кучига эга двигатель ўрнатилган бўлиб, у 121 км/соат максимал тезликка эриша олган. Крейсер тезлиги эса 108 км/соатни ташкил қилган.

    Фото: Wikipedia

    Қайиқ ясаш цехида Model-1 ни йиғиб бўлгач, 29 июнь санасида уни амалий парвозда синаб кўриш учун Боинг профессионал учувчини таклиф қилади. Бироқ учувчи айтилган вақтга етиб келмаган. Шунда авиаконструктор Боинг иштиёқини ичига сиғдира олмай, учувчини кутмасдан штурвалга ўзи ўтиради ва самолётни ҳавога кўтаради. Ўзи йиққан илк самолётни ўзи биринчи бора парвозга олиб чиққан муҳандис синов парвозини жуда муваффақиятли бажариб, яна қайтиб кўлга қўнган.

    Боинг ажойиб муҳандис бўлиш билан бирга, узоқни кўра оладиган бизнесмен ҳам эди ва у авиация соҳасининг истиқболини яхши тушунарди. Шу сабабли у ҳаваскор авиация билан чекланиб қолмасдан, келажакда самолётларни йиғиш ва сотиш билан шуғулланиши кўзда тутилган авиация компаниясига асос солган. Дастлабки пайтларда унинг фирмаси The Pacific Aero Products Company деб номланган. Унга Боинг ўз маблағлари ҳисобидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган ва самолётлар учун буюртмалар қабул қилишни бошлаган.

    Ўша пайтларда Европада Биринчи жаҳон уруши бормоқда эди ва урушаётган тарафлар ушбу компанияга ҳарбий самолётларни буюртма қилиниши кутилган эди. Бироқ уруш кўп ўтмай якунланади ва энди кўпчилик Боинг самолётлари харидорсиз қолиб, фирмаси касодга учрайди деб ўйлашни бошлаган. Бироқ зеҳнли шахс бўлган Уильям Боинг самолётлар нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа мақсадларда, масалан, шаҳарлараро почта ташиш ёки йўловчи ташиш учун қўлланиши мумкинлигини кўрсатиб беради.

    Фото: Google Photos

    1917 йилда у компания номини The Boeing Company тарзида ўзгартириб, ҳозирда ҳаммамиз яхши танийдиган дунёдаги энг йирик авиация компаниясига асос солади. Ўша пайтда у 300 нафар ишчини иш билан таъминлаган эди. Дастлаб бу компанияга ҳарбий денгиз флоти томонидан 50 та гидросамолётга буюртма берилган. Бироқ кейинчалик бошқа буюртмалар тушмай қолгани учун компания инқирозга юз тута бошлаган. Моҳир муҳандис бўлиш билан бирга жуда зийрак раҳбар ҳамда ходимларининг ижтимоий аҳволи ҳақида ҳам қайғурадиган инсон бўлгани учун Уильям Боинг ўз компаниясини касодга учрамасдан оёқда туриб қолишини таъминлашнинг ажойиб йўлларини излаб топа олар эди.

    У самолётга буюртмалар йўқ бўлган, яъни асосий ишдан даромад келмай турган пайтларда ишлаб чиқариш жараёнини ёғоч мебеллар тайёрлашга, қайиқ ясаб сотишга ва ҳатто кийим-кечак тикишга ҳам мослай оларди ва шу орқали ишчиларни мунтазам маош билан таъминлаб, корхонанинг потенциалини сақлаб турарди. Тез орада у почта фирмалари билан почтачи самолётларни етказиб бериш учун катта буюртма шартномасини тузишга муваффақ бўлади. 1919 йилда у илк бора Boeing Model-5 почтачи самолётида Канададан Сиэтлга хат ва бандеролларни элтиб беришни ташкиллайди ва шу орқали халқаро авиапочта замонасини ҳам бошлаб беради.

    Энди ихтирочи асосий эътиборини фуқаро авиациясини барпо қилишга қаратади ва 1929 йилда уч моторли, Model-80 йўловчи самолётини сотувга чиқаради. 12 кишини жойлаштира оладиган мазкур самолёт, ҳозирда ҳам бутун дунё осмонини ва аэропортларини забт этиб келаётган минглаб Боинг самолётлари оиласининг энг каттаси, «бобоси» бўлган десак муболаға бўлмаса керак. Бу пайтга келиб Боингнинг Сиэтлдаги заводида 800 дан зиёд ишчи ишлаган ва компания самолётларни ясаб сотишдан ташқари, АҚШнинг йирик шаҳарларида аэропортлар, учувчиларни тайёрлайдиган ўқув марказлари ҳамда бошқа инфраструктура объектларини қуриш билан ҳам шуғулланган.

    Фото: Google Photos

    Кейинчалик, 1934 йилда Уильям Боинг ўз компаниясини ишончли қўлларга – шогирдларига топшириб, нафақага чиқиб кетди. У асос солган авиация гиганти эса бутун дунё осмонини забт этишни аллақачон бошлаб юборганди. Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, ҳарбий самолётларга талаб кескин ортиб кетган пайтда ҳам Боинг ўз заводига қисқа муддатга қайтган холос. Барчаси ишончли қўлларда эканига амин бўлгач, бошқарувга аралашмаслик ва «ақллилик қилиб» ҳаммани жиғига тегмаслик учун корхонадан яна тезда кетган. Умрининг қолган қисмини эса зотдор отларни парваришлаш билан ўтказган.

    Ҳозирда Боинг заводи йилига юзлаб самолётларни буюртмачиларга етказиб бермоқда. Унинг айниқса, 747, 737 ва 767 моделлари кўплаб авиакомпанияларда авиапаркнинг асосини ташкил қилади. Boeing 787-Dreamliner эса ҳозирги пайт авиация соҳасидаги энг илғор замонавий модель ҳисобланади.

    29.06.2020, 15:09   Изоҳ (0)   44472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Apple’нинг «ақлли» кўзойнаги қандай кўринишда бўлади?

    27.06.2020, 14:30

    Сунъий интеллектга эга робот фантастик фильмда бош ролни ижро этади

    26.06.2020, 21:26

    Apple iOS 14’га ҳимоя ниқобларига эга Memoji’ларни қўшади

    25.06.2020, 20:26

    Google асосчисининг ҳарбийлардан иборат махфий бўлинмаси мавжудлиги маълум бўлди

    25.06.2020, 17:58

    Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер номи маълум бўлди

    25.06.2020, 14:45

    Xiaomi овозли ёрдамчига эга компьютер сичқончасини яратмоқда

    24.06.2020, 23:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.