Тунисда коронавирус пандемияси сабаб уч ой давом этган карантиндан кейин туризм мавсуми очилди. Бу ҳақда мамлакат туризм вазири Муҳаммад Али Тумига асосланиб Sinxua агентлиги хабар тарқатган.
«Жаҳон туризм ташкилоти мамлакат ҳукумати томонидан тайёрланган ходимлар ва сайёҳларнинг санитар меъёрларга риоя этишини таъминлаш ҳақидаги баённомасига таяниб, Тунисни туристик саёҳатлар учун хавфсиз ҳудудлар қаторига киритди», — деган вазир.
Бунда курортларга қабул қилиш фақат COVID-19’нинг касалланиш ҳолати бўйича «яшил» ва «зарғалдоқ» ҳудудлардан келган туристларга рухсат этилади. «Зарғалдоқ» ҳудудлардан Тунисга келиб дам олувчилар коронавирус билан касалланмагани ҳақида маълумотнома олиши зарур.
Тунисда қуруқлик, денгиз ва ҳаво чегаралари 27 июндан очилган.
Изоҳ (0)