Корейс миллатига мансуб аёл-қизлар ҳамиша ёш ва тиниқ юз соҳибаси экани билан эътироф этилади. Уларнинг гўзаллик сири нимада? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.
Мавсум ва фаслга хос парвариш
Аксарият қиз ва аёллар қандай фасл бўлишидан қатъи назар, бир хил косметик воситадан фойдаланаверади. Корейслар бўлса бу борада тўғри йўл тутиб қишда терини намлантиришга, ёзда бўлса қуёш нурларидан сақланишга эътибор қаратиб косметик восита танлайди.
Ички гўзаллик
Корейс қизлари фақат ташқи кўринишига эътибор бериш билан чекланмасдан, гўзал бўлиш учун ички саломатлик муҳим эканига эътибор қаратади ва соғлом овқатланиш, витамин ва минералларни мунтазам истеъмол қилишни канда қилмайди. Кўпроқ мева ва сабзавот истеъмол қилиш, спорт билан шуғулланиш ва витаминлар ҳақида унутмаслик ушбу миллат вакилларининг гўзаллик сири ҳисобланади.
Гўзалликнинг 4/2/4 тизими
Корейс қиз ва аёллар 4 дақиқа юзини косметик воситалардан тозалаб, 2 дақиқа кўпикли восита билан ва яна 4 дақиқа ичида биринчи иссиқ кейин бўлса совуқ сув билан ювади. Жараённинг контраст сув билан якунланиши юзнинг тиниқ ва соғлом кўринишига олиб келади.
Юз учун йога
Юз йогаси — содда қилиб айтганда юзни уқалаш ва машқлар бажариш демак. Юз мушаклари уқалаш давомида тетиклашади, юзда қон яхши айланиб, тери кўриниши ва рангида ўзгариш кузатилади.
Изоҳ (0)