Туркиялик таниқли актёр Мурат Йилдирим илк марта ота бўлади. Муратнинг рафиқаси Иман Элбани ҳомиладорликнинг иккинчи ойини бошидан кечирмоқда, деб ёзади «Rusturkey.com».
Актёрнинг сўзларига кўра, туғилажак фарзандининг жинси у учун муҳим эмас.
«Асосийси — боланинг соғлом туғилиши. Қиз ёки ўғил бўлиши мен учун муҳим эмас. Умид қиламанки, яхши ота бўламан, фарзандларим мен билан фахрланиб юришига ҳаракат қиламан», — дейди Мурат.
Актёрнинг рафиқаси марокашлик бўлгани туфайли улар фарзандларини икки давлат анъаналарига кўра ўстиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)