Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев июль ойида навбатдаги жангини ўтказади, деб хабар бермоқда ГоСпорт.
Оскар де ла Ҳояга тегишли Голден Бой промоутерлик компанияси 24 июль куни бокс оқшоми ташкил этади. Ана шу бокс кечасида ўзбекистонлик спортчи ҳам рингга кўтарилади. Ҳозирча Мелиқўзиевнинг рақиби ким бўлиши номаълум.
Бектемир 28 июнь куни Тошкентдан Нью-Йоркка (АҚШ) учиб кетди. Энди у АҚШда жангга тайёргарлик кўришни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев шу вақтга қадар профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғолиб бўлди ва тўртта жангни муддатидан аввалги ғалаба билан якунлаган.
Изоҳ (0)