Мадриднинг «Атлетико» клуби Ла Лига 32-турида «Алавес»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Бу Диего Симеоне учун Ла Лигадаги 195-ғалаба бўлди. Аргентиналик мутахассис «Атлетико» бошқарувида Испания чемпионатидаги ғалабалар сони бўйича Луис Арагонеснинг рекордини (194 ғалаба) янгилади.
Аввалроқ «Алтетико» бир мавсум давомида 13 марта дуранг ўйнаган ҳолда, клуб рекордини такрорлаганди.
«Атлетико» Примера 2019/20 йилги мавсумида 32-турдан сўнг 58 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)