Футбол бўйича Англия Кубоги мусобақасининг чорак финалида «Арсенал» 28 июнь, якшанба куни «Шеффилд Юнайтед» майдонига сафар қилди.
Биринчи бўлим ўрталарида мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Александер Ляказеттга нисбатан қўпол ўйнади. Натижада ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва Николя Пепе пенальтини голга айлантирди.
87-дақиқада шеффилдликлар ҳисобни тенглаштирди: гол муаллифи — Девид Макголдрик. Барчаси қўшимча бўлимлар томон кетаётган бир вақтда Дани Себальос ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп киритиб, лондонликларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа Микель Артета шогирдлари ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» кейинги босқичга йўл олганди.
Англия Кубоги
¼ финал босқичи
28 июнь, якшанба
«Шеффилд Юнайтед» — «Арсенал» 1:2
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Пепе, 1:1 – 87 Макголдрик, 1:2 – 90+1 Себальос.«Шеффилд Юнайтед»: Ҳендерсон, Болдок (Фримен, 62), Робинсон, Иган, Стивенс, Ландстрём (Берге, 35), Норвуд, Флек, Башем (Шарп, 76), Макберни, Макголдрик.
«Арсенал»: Мартинес, Колашинац, Давид Луиз (Ҳолдинг, 54), Мустафи, Мэйтленд-Найлз, Жака, Уиллок (Себальос, 67), Пепе (Папастатопулос, 90), Тирни, Ляказетт (Нкетиа, 67), Сака.
Огоҳлантиришлар: Флек (31), Робинсон (75).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)