Ўзбекистонда 27 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, 131 кишида коронавирус аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 7682 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланганларнинг

  • 49 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
  • 45 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида, 32 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);
  • 34 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида);
  • 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда 27 июнь куни 202 киши коронавирусдан тузалиб, касалликдан даволаниш бўйича кунлик рекорд ўрнатилди. Ҳозиргача касалликдан 5240 киши тузалди. Коронавирус асоратларидан 20 нафар бемор вафот этди.