БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 2020 йил май ойида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган тошқиндан зарар кўрган аҳолига шахсий гигиена воситалари, COVID-19 коронавирусидан ҳимояланиш учун воситалардан иборат гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.
30 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббиёт воситалари БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси (GMMI) томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган. Ёрдам тариқасида берилган жиҳозлар бир марта ишлатиладиган ниқоблар ва қўлқоплар, шахсий гигиена воситалари, уй-рўзғор буюмлари, антисептиклар ҳамда бошқа зарур буюмлардан иборат.
«Сардоба аҳолисига зарур ёрдам кўрсатадиган ушбу инсонпарварлик ёрдамини топшириш мен учун катта қувонч. Офат натижасида аҳоли йўқотган буюмларига қўшимча равишда, биз уларни COVID-19 тарқалишини тўхтатиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан ҳам таъминладик. Айни пайтда уйларидан маҳрум бўлган ўн минглаб одамлар, ҳеч кимни четда қолдирмайдиган узоқ муддатли, хавфсиз ва муносиб ечимга муҳтож», — дейди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрэйзер.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти котибиятининг бир қисми бўлиб, фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни таъминлаш учун гуманитар ташкилотларни бирлаштириш учун жавобгардир.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)