Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 32-турида «Барселона» 27 июнь, шанба куни «Сельта» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Луис Суарес Лионель Мессининг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага тўғирлаб юбориб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида виголиклар меҳмонлар ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланди: Фёдор Смолов бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.
67-дақиқада Суарес жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғирлаб олган ҳолда дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Ўйин якунланиши арафасида Яго Аспас жарима зарбасини аниқ ижро этган ҳолда чиройли голга муаллиф бўлди. Виго клуби сўнгги сониялардан ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ Нолитонинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Марк Андре тер Штеген қайтариб қолди.
Шу тариқа «Барселона» 69 очко билан вақтинча биринчи ўринга кўтарилди ва ушбу турдаги ўйинини ўтказмаган «Реал»дан бир очко олдинда бормоқда.
Ла Лига
32-тур баҳслари
27 июнь, шанба
«Сельта» — «Барселона» 2:2
Голлар: 0:1 – 20 Суарес, 1:1 – 50 Смолов, 1:2 – 67 Суарес, 2:2 – 88 Аспас.«Сельта»: Рубен Бланко, Араухо (Мурильо, 73), Айду, Саэнс, Васкес, Денис Суарес, Мендес (Брадарич, 60), Ҳакобо Гонсалес (Санти Мина, 81), Ёкушлу (Рафинья, 60), Смолов (Нолито, 60), Аспас.
«Барселона»: тер Штеген, Альба (Фирпо, 81), Пике, Умтити, Семеду, Видаль, Пуч (Артур, 86), Ракитич, Фати (Брэйтуэйт, 69), Месси, Суарес (Гризманн, 81).
Огоҳлантиришлар: Альба (12), Мендес (34), Умтити (53), Араухо (61), Брэйтуэйт (82), Аспас (89).
«Атлетик» — «Мальорка» 3:1
Голлар: 1:0 – 16, пенальти Рауль Гарсия, 2:0 – 24 Сансет, 2:1 – 70, пенальти Будимир, 3:1 – 90 Вильялибре.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)