«Арсенал» ҳужумчиси Габриэль Мартинелли чап тиззасида жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бу ҳақида Лондон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 19 ёшли футболчи эндиликда 2019/20 йилги мавсумнинг қолган қисмида «тўпчилар»га ёрдам бера олмайди.
Мартинелли 21 июнь, якшанба куни «Арсенал» машғулотларида жароҳат олган. Бразилиялик футболчи 2019 йилдан бери инглиз клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У ушбу мавсумда Премьер Лиганинг 14 ўйинида майдонга тушиб, ўз номига 3 та гол ёздириб қўйди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)