Президент йиғилишидаги асосий бурилиш: энди рақам эмас, натижа талаб қилинади
Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда 8,5 фоиз ўсди. Бироқ Шавкат Мирзиёев бу натижа билан қаноатланмади. Президент раислигида ўтган йиғилишда асосий эътибор юқори иқтисодий ўсишга эмас, унинг аҳоли ҳаётидаги натижасига қаратилди. Иқтисодиётдан тортиб маҳалла, экспорт, банклар, инфратузилма ва нарх-наво барқарорлигигача бўлган масалалар танқидий таҳлил қилиниб, йилнинг иккинчи ярми учун янги вазифалар белгиланди.