Россиялик енгил вазнли UFC жангчиси Ислом Махачев ушбу промоушен чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳабиб аввало ўзини мусулмон деб билади. Кейин у кучли жангчи ва УФС чемпионидир. У бошқаларга ўрнак бўлиши ва ҳақиқий мусулмон қандай бўлиши кераклигини кўрсатиши керак.
Телевидение орқали намойиш этилаётган ва бошқа мамлакатларда номақбул ишлар қилаётганлар мусулмон эмас», — дейди Махачев.
Маълумот учун, Ислом Махачев аралаш жанг санъатларида умумий ҳисобда 19 та жанг ўтказиб, шулардан 18 тасида ғалаба қозонган. 1 бор эса имкониятни бой бериб қўйган.
Ислом Махачевнинг фаолиятидаги ягона мағлубиятли жангини томоша қилинг!
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)