«Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Бундеслига томонидан жорий этилган индивидуал соврин учун шунингдек, Серж Гнабри («Бавария»), Жейдон Санчо, Эрлинг Ҳоланд (иккиси — «Боруссия» Дортмунд), Амин Ҳарит («Шальке-04»), Тимо Вернер («Лейпциг») ва Кай Ҳаверц («Байер») каби футболчилар кураш олиб борганди.
Аввалроқ «Бавария» ҳимоячиси Альфонсо Дэвис Германия чемпионати жорий мавсумининг кашфиёти деб эътироф этилганди.
Польшалик футболчи Бундеслиганинг 2019/20 йилги мавсумида 33 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди. Сўнгги тур олдидан Роберт энг яхши тўпурар бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)