«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига мусобақа жадвалидаги вазиятга изоҳ берди.
«Мусобақа тугашига еттита учрашув қолди, уларнинг барчасида ғалаба қозониш жуда қийин. «Реал» эса ҳали очко йўқотмади, аммо футбол бизни доим ҳайратга солган. Тўғри, улар ҳам биз каби яхши ҳолатда, бироқ ҳар нарса рўй бериши мумкин. Ишончим комил, улар қайсидир вазиятда хатога йўл қўяди», – дейди Сетьен.
31-турдан кейин «Реал» 68 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Барселона»нинг ҳисобида ҳам худди шунча очко бор. Фақатгина қўшимча кўрсаткичлар бўйича «қироллик клуби» устунлик қилмоқда.
Кейинги турда «Барселона» «Сельта» майдонига сафар қилса, «Реал» «Эспаньол» билан билан куч синашади. Учрашувлар 27 ва 28 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)