Вакиллар палатасининг аксарият аъзолари АҚШ пойтахти Вашингтонга алоҳида штат мақоми бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради CNN.
Маъмурий нуқтаи назардан, Вашингтон шаҳри бирор-бир штат таркибига кирмайдиган Колумбия округи ҳисобланади.
232 нафар конгрессмен лойиҳани маъқуллади ва 180 киши қарши чиқди. Асосан, Демократик партия вакиллари бу ғояни қўллаб-қувватлади, республикачиларнинг кўпчилиги эса бу қарорга қарши.
Ҳозирда АҚШда 50 та штат мавжуд. Уларнинг иккитаси — Аляска ва Гавайи мамлакат асосий ҳудудидан ташқарида жойлашган.
Изоҳ (0)