Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника шифокорлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабар Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилган.
«Мақоладаги расмлари кўрсатилган ҳамширалар ва бошқа шифокорлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улардан тушунтириш хатлари олинганда, улар 2020 йил 29 май куни ўз хоҳишларига кўра ободонлаштириш ишларида иштирок этганлигини маълум қилганлиги сабабли мажбурий меҳнат тасдиғини топмади», — дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Бухоро вилояти Пешку туманида болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳамда бунинг ортидан спорт мураббийининг оиласида муаммо юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)