Қоронғи хонада ёрқин экранли гаджетлардан фойдаланиш бош мия зоналарини зўрайтириши, унинг фаолиятига таъсир кўрсатиб, бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «DocDoc.ru» тиббиёт директори Владислав Муҳаммад Алига таяниб, «Прайм» нашри хабар берди.

Фото: Рен ТВ

Эксперт яхши ухлаш учун қоронғи тушиши билан гаджетлардан фойдаланмасликка чақиради. «Биз экранда ёрқин ёруғликни кўрмаётган бўлсак ҳам, бош мия барибир ундан таъсирланади», — дейди у.

Мутахассиснинг айтишича, ухлашдан олдин смартфондан фойдаланувчиларга қурилмани «тунги режимга» ўтказиб қўйишни лозим. Унинг сўзларига кўра, бу кўз ўткирлигини сақлаб қолади ва мияга зарар етказмайди.