Ўзбекистонда 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 43 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра ҳам 43 кишида коронавирус аниқланган ва умумий касалланганлар сони 6358 нафарга етгани хабар қилинганди.

22 июнь давомида Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.

Ҳозирда Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 1998 нафар бемор касалликдан даволанмоқда. Ҳозиргача 19 бемор касаллик асоратларидан вафот этган.