Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган «Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Фото: ЎзА

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин оқибатида қўриқхона ҳудудидаги қуриган хашак ва дов-дарахтлар ёнганини маълум қилган.

Бошқарма ахборотига кўра, юз берган ёнғин тегишли воситалар ёрдамида бартараф этилган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, талафот кўрган майдон ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Шунингдек, маълумотда ёнғин оқибатида қўриқхонада ичидаги одамлар ва ёввойи ҳайвонларга зарар етмагани, уларнинг тан жароҳати олмагани қайд этилган.