• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг 6 та йирик компанияси ишончли бошқарувга берилди

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг олтита йирик компанияси — «Янги Ангрен» ва «Ангрен» иссиқлик электр станциялари, «Ўзбеккўмир», Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Тошкент ҳайвонот боғи ва «Аммофос-Максам» бошқа компанияларга ишончли бошқарувга берилди. «Gazeta.uz» ишончли бошқарувни амалга оширувчи компаниялар ҳақида маълумот тақдим этди.

    Иссиқлик электр станциялари ва кўмир компанияси

    Ўзбекистоннинг энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бўлган «Янги Ангрен ИЭС» ва «Ангрен ИЭС», шунингдек, «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти «Central Asia Energy» МЧЖнинг бошқарувига ўтди.

    Central Asia Energy компанияси 2019 йилнинг июнь ойида Тошкентда рўйхатга олинган. Унинг раҳбари сифатида Нодир Қаҳҳорович Назаров кўрсатилган. У аввал Халқ банки раиси сифатида ишлаган. Шунингдек, Нодир Назаров «Янги Ангрен ИЭС» ва «Ангрен ИЭС» кузатув кенгашлари аъзоси ҳисобланади.

    Central Asia Energy компаниясининг 100 фоизли таъсисчиси Қозоғистоннинг «Горние работи» кичик компанияси бўлиб, унда бешта штат ўрни мавжуд ва ер ишлари билан шуғулланади. 2018 йилнинг январь ойида рўйхатга олинган мазкур компанияга Эрдос Бакитжонович Муҳаммадиев раҳбарлик қилади.

    «Янги Ангрен ИЭС» ва «Ангрен ИЭС»ни Қозоғистоннинг «Горние работи» компаниясига ишончли бошқарувга бериш ҳақида 2019 йилнинг июнь ойида «Иссиқлик электр станциялари» компанияси раиси Руслан Мубаракшин маълум қилган. У ИЭСлар уч йилга ишончли бошқарувга берилишини айтган. Унинг сўзларига кўра, табиий газдан фойдаланишни максимал даражада қисқартириш ва кўмирдан фойдаланишни ошириш режалаштирилган.

    Руслан Мубаракшин Қозоғистондаги йирик кўмир компанияларининг таъсисчиларидан саналган «Горние работи» компанияси билан Ўзбекистонга кўмир етказиб бериш масаласи муҳокама қилинаётганини билдирган.

    «Ўзбеккўмир» компаниясини дастлаб Россиянинг «Progress Gor Tex» компаниясига бериш режалаштирилганди, бироқ кейинроқ бу лойиҳа Президент қарори билан бекор қилинди.

    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи

    Президентнинг 2019 йил 10 апрелдаги қарорига мувофиқ Индонезиянинг PT Trans Asia Resources компанияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясига тегишли 100 фоиз улушини дастлабки 16 миллион долларлик дастлабки тўлов билан олиши керак эди. 2019 йил 25 апрелдаги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат улушини сотиш шартлари белгиланган, жумладан, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг айланма капиталига 120 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилиш кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, компания раҳбарлари, ўзбекистонлик Азим ва Омон Аслановлар заводни модернизация қилиш ва уни ривожлантириш бўйича ўз режаларини маълум қилган.

    Бироқ Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини «Jizzakh Petroleum» МЧЖ қўшма корхонасининг ишончли бошқарувига беришга қарор қилинган.

    «Jizzakh Petroleum» қўшма корхонаси 2017 йилнинг июнь ойида «Ўзбекнефтегаз» ва Gas Project Development Central Asia (Gasprom International компаниясининг филиали) томонидан ташкил қилинган. Лойиҳага кўра, иштирокчиларнинг устав фондидаги улуши қайта тақсимланган, «Ўзбекнефтегаз»нинг улуши 60 фоиздан 30 фоизга камайган, хорижий таъсисчиларнинг улуши эса 40 фоиздан 70 фоизга ошган.

    Айни пайтда таъсисчилар таркибидан Belvor Holding Limited (68 фоиз), «Ўзбекнефтегаз» (30 фоиз) ва Gas Project Development Central Asia (2 фоиз) ўрин олган.

    «Jizzakh Petroleum»нинг раҳбари Шокир Файзуллаев ҳисобланади. У аввал «Ўзбекнефтегаз» раиси ва иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

    Тошкент ҳайвонот боғи

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги қарори билан Тошкент ҳайвонот боғи Wildlife Care компаниясининг ишончли бошқарувига берилган.

    Wildlife Care компанияси 2019 йилнинг 12 июлида рўйхатга олинган. Компаниянинг 99,97 фоиз улушига Falcon Hunting Solutions компанияси эгалик қилади, мазкур компания Ўзбекистондаги экотуризм элементи бўлган коллексион овчилик билан шуғулланади. Компаниянинг қолган 0,03 фоизи Абдулла Алихўжаевга тегишли (ўтган йилнинг декабрь ойида улушлар нисбати 95 фоизга 5 фоиз бўлган).

    Falcon Hunting Solutions компаниясининг таъсисчиси Азиз Ёқубжонович Комилов ҳисобланади.

    Инвестицион мажбуриятлар доирасида Wildlife Care ҳайвонот боғини ривожлантириш учун кейинги 5 йил давомида 5 миллион доллар инвестиция киритиши керак. Бу орқали ҳайвонлар таркибини кўпайтириш, янги волерлар қуриш ва мавжудларини қайта таъмирлаш, ҳайвонлар учун реабилитация маркази ва ҳайвонот боғи ходимлари учун ўқув маркази ташкил қилиш, замонавий аудио ва видеовизуал технологияларни жорий қилиш режалаштирилган.

    Агар бошқарувчи компания келишув талабларини тўлиқ бажарса, у билан шартнома 30 йилгача узайтирилиши мумкин.

    «Аммофос-Максам»

    «Аммофос-Максам» акциядорлик жамияти Ўзбекистоннинг энг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания 1969 йилда ишга туширилган ва Қизилқум конининг фосфоритлари базасида мураккаб азот-фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, компания асосий аммофос ишлаб чиқарувчиси саналади.

    Компания таъсисчилари «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти (51 фоиз) ва Испаниянинг Maxam Corp International S. L. компанияси (49 фоиз) ҳисобланади.

    «Аммофос-Максам» Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишончли бошқарувга берилмоқда. Олмалиқ КМК 2018 йилнинг август ойидан буён SFI Management Group хорижий компаниясининг ишончли бошқарувида турибди. Шунингдек, SFI Management Group «Ўзметкомбинат», «Ўзиккиламчиранглиметал» ва бошқа активларни ишончли бошқарувга олган.

    Аввалроқ россиялик тадбиркор Алишер Усмонов SFI Management Group компанияси миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг акасининг оиласига тегишли эканлигини айтган.

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, агентлик ташкил этилганидан буён 1187 та давлат активи сотилган. Жорий йилнинг бошидан буён 359 та давлат активи инвесторларга 391,2 миллиард сўмга, шу жумладан, 294 та актив 3,2 триллион сўм инвестиция киритиш ва 5100 та иш ўрни яратиш шарти билан сотилган.

    Таъкидланишича, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш йўналишида олтита соҳани («Ўзбекнефтегаз», «Ўзбекэнерго», «Ўзсувқурилиш», «Ўзсувтаъминот», «Ўзмиллийбанк», Humo Air авиакомпанияси), шу жумладан, 95 та тармоқ компаниясини қайта ташкил этиш ишлари якунланган.

    Айни пайтда тўққизта соҳада («Ўзпахтасаноат», «Ўздонмаҳсулот», Навоий КМК, «Ўзагросервис», геология-қидирув, йўл-қурилиш, нашриёт ва полиграфия компаниялари ва футбол клублари), шу жумладан, 1184 та тармоқ компаниясида қайта ташкил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарур»
    • Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасининг давлат улуши Сингапур компаниясига сотилди

    18.06.2020, 19:34   Изоҳ (0)   48567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева чақалоқлар савдосида воситачиларнинг учдан бири тиббиёт ходимлари эканлигини айтди

    18.06.2020, 19:10

    Ўзбекистонда МИБнинг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади

    18.06.2020, 18:59

    Тахиатош ИЭСда иккинчи буғ-газ турбинаси ишга туширилди

    18.06.2020, 18:34

    «Ўзгидромет» 19 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    18.06.2020, 18:11

    Ўзбекистонда сўнгги икки ойда 20 нафар вояга етмаган бола сувда чўкиб ҳалок бўлган

    18.06.2020, 17:59

    Тошкент ва Қашқадарёда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 5730 нафарга етди

    18.06.2020, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.