• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда Миллий гвардия ходимлари ниқобсиз эркакни бўғиб ҳушидан кеткизгани айтилмоқда. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 13 июнь куни Миллий гвардия ҳарбийлари кўчада ниқобсиз ҳолда отаси билан гаплашиб турган 24 ёшли йигитни ниқоб тақмагани учун автобусга олиб чиқмоқчи бўлгани ва шу пайтда ҳарбийлардан бири йигитни бўғиб, ҳушидан кеткизгани ҳақида хабар тарқалди.

    Фото: Facebook / «Халқ назорати»

    Фото: Facebook / «Халқ назорати»

    Хабарда айтилишича, 24 ёшли Довар Жўрақулов ўз уйининг дарвозаси олдида 49 ёшли отаси Муҳаммаджон Ражабов билан гаплашиб турган вақтида ниқобини пастга туширган. Шу вақтда Миллий гвардия ҳарбийлари уларнинг олдига келган ва йигит ниқоб тақмагани учун уни автобусга олиб чиқмоқчи бўлган. Йигит бунга қаршилик қилаётганда, ҳарбийлардан бири уни бўғган ва йигит ҳушидан кетган. Шундан сўнг йиғитнинг ота-онаси уни касалхонага олиб борган. Хабарга илова қилинган расм ва маълумотномага кўра, шифокорлар йигитга умуртқа қон томирларининг қисилиш ташхисини қўйган.

    Миллий гвардия ахборот хизмати мазкур хабарга изоҳ берди. Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси хабар беришича, жорий йилнинг 13 июнь куни соат тахминан 15:00 да Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаев ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда Сариосиё туманида карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича рейд тадбири ўтказган. Рейд вақтда Сариосиё тумани «Лутфкор» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Довар Жўрақулов юзига ниқоб тақмаган ҳолда 2 нафар шериги билан суҳбатлашиб тургани аниқланган.

    Таъкидланишича, бу ҳолатни кўрган Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари уларга карантин қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тушунтириб огоҳлантирганда, фуқаро Довар Жўрақулов ходимларга ўзини таништиришдан бош тортган. Шу билан бирга, мазкур фуқаро қоидабузарлик содир этганлигини тан олмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан қўпол муомаласи учун унинг туман ИИБга бориши тушунтирилганда эса фуқаро фаол жисмоний қаршилик кўрсатиб, боришдан бош тортган.

    Шундан сўнг, Миллий гвардия ва вилоят ИИБ ходимлари Довар Жўрақуловни автобусга чиқармоқчи бўлганда, у қаршилик кўрсатишни давом эттириб, автобус зинасига ётиб олган. Шу пайт унинг отаси Муҳаммад Ражабов автобус зинасида қаршилик қилаётган ўғлининг оёғидан тортиб, уни автобусдан тушириб олишга ҳаракат қилган ва ходимлар билан баланд овозда жанжаллашиб, ўғлини ўзи билан уйига олиб кириб кетган.

    Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари Сариосиё тумани ички ишлар бўлимига бориб, мутасадди раҳбарларга маълумот берган ва ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўрилишини сўраб, ёзма мурожаат қолдирган.

    «Ҳозирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг билдиргисига асосан, Сариосиё тумани ИИБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Довар Жўрақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига портал орқали қилган мурожаати юзасидан Сариосиё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади изоҳда.

    Таъкидланишича, Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари М.Ниёзов ва А.Файзуллаевнинг хатти-ҳаракатларига интизомий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида ички ишлар органи ходими ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бир фуқарони мажбурлаб «Газел»га ортишга урингани тасвирланган видео тарқалганди, Ички ишлар вазирлиги мазкур фуқаро ниқоб тақмагани ва карантин қоидаларига амал қилмагани сабабли у билан суҳбат ўтказишга уриниш чоғида қаршилик кўрсатгани ва натижада мазкур ҳолат юзага келганини маълум қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимлари фуқаро А.А.ни ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, қийноққа солганлиги оқибатида фуқаро 11 июнь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва 3 нафар ИИБ ходими ҳибсга олинди. Мазкур воқеа ортидан беш киши, шу жумладан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ишдан олинди, 19 киши жазоланди. Мазкур ҳолат Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази томонидан қораланди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва депутатлар бу ҳолатга ўз муносабатларини билдирди.

    Мавзуга доир: Тошкент шаҳар ИИББ Юнусободда фуқаронинг хизмат машинасига мажбуран ўтқазилаётгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди

    17.06.2020, 16:36   Изоҳ (0)   75369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этади

    17.06.2020, 16:13

    Ўзбекистонда 16 июнь куни аҳоли орасида аниқланган 20 нафар коронавирус бемори ҳақида маълумот берилди

    17.06.2020, 15:56

    Ўзбекистон сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳасининг иккинчи босқичи тўғрисида Швейцария билан битим имзолади

    17.06.2020, 15:35

    Ўзбекистонда юридик шахсларнинг янги шакли пайдо бўлади

    17.06.2020, 14:58

    Президент маслаҳатчиси ўринбосари Транспорт университетига ректор этиб тайинланди

    17.06.2020, 13:09

    «Бировга зиёни тегмайдиган, ювош одам эди». Хотини ва уч фарзандини чопиб ташлаган наманганлик ота ҳақида

    17.06.2020, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.