Россияда сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича 7843 та ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабнинг 17 июнь куни берган маълумотларига таяниб.
Бир кун аввал бу кўрсаткич 8248 нафарни ташкил этганди. Мамлакатда умумий ҳисобда 553 301 киши коронавирусга чалинган. 11 июнь куни Россияда коронавирусга чалинганлар сони 500 минг кишидан, 12 июнь куни эса 510 минг кишидан ошгани хабар берилганди.
Сўнгги суткада беморларнинг 194 нафари вафот этган бўлиб, мамлакатда эпидемия бошланганидан буён COVID-19 қурбонларининг жами сони 7478 кишига етди.
Шунингдек, сутка давомида беморларнинг 10 036 нафари тузалган бўлиб, соғайганларнинг умумий сони 304 342 кишини ташкил этмоқда.
Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги суткада 284,6 мингта, эпидемия бошланганидан буён эса 15,6 миллионта тест ўтказилган.
Изоҳ (0)