ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье тез орада Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўйинчисига айланади. Бу ҳақда журналист Никола Скира Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, «Боруссия» бельгиялик футболчи билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Менье немис клубига эркин агент сифатида қўшилади.
Дортмунд клубининг ижара асосида ҳаракат қилаётган ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг эса «Реал»га қайтиши таъкидланмоқда.
Аввалроқ Менье ПСЖ билан шартномани узайтириб, фаолиятини Францияда давом эттириш ниятида эканини айтганди.
Мавзуга доир: Тиаго Сильва ва Эдинсон Кавани ПСЖни тарк этадиган бўлди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)