• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида 2020 йилнинг 1 августидан «Очиқ осмон» режими жорий этилади

    Ўзбекистон вилоятларидаги барча ҳудудий аэропортларида 2020 йилнинг 1 августидан «Очиқ осмон» режими жорий этилади. Бу ҳақдаги буйруқ Ўзбекистон транспорт вазири томонидан 2020 йил 12 июнь куни имзоланди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур буйруқ Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ, республика фуқаро авиацияси ва туризм соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

    Маълум қилинишича, «Очиқ осмон» режими 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси IATA’нинг «Қиш 2022/2023» мавсуми якунигача икки йил муддатга уни узайтириш ёки шартларни ўзгартириш имконияти билан жорий этилади. Мазкур режим Ўзбекистоннинг Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий, Урганч, Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда «бешинчи ҳаво эркинлиги» ҳуқуқини қўллаган ҳолда жорий қилинади.

    Буйруққа мувофиқ «Очиқ осмон» режими:

    • Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро, Навоий ва Урганч шаҳридаги аэропортларда ҳеч қандай чекловларсиз;
    • Андижон, Фарғона, Наманган ва Самарқанд шаҳридаги аэропортларда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига аъзо давлатларнинг авиакомпанияларига мазкур аэропортларга уларнинг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда парвозлар сони чекловларисиз, Ўзбекистон Республикаси тайинланган ташувчилари фойдаланмаган йўналишларда «бешинчи ҳаво эркинлиги»ни қўллаган ҳолда йўловчи парвозларини амалга ошириш ҳуқуқи билан;
    • Самарқанд шаҳридаги аэропортда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач жорий этилади.
    Мазкур режимга мувофиқ, Навоий ва Термиз шаҳридаги аэропортларда хорижий авиакомпанияларга юк ташиш парвозларини амалга ошириш учун «еттинчи ҳаво эркинлиги»га қадар бўлган ҳуқуқлар берилади. «Еттинчи ҳаво эркинлиги» рўйхатга олинган мамлакатидан қатъи назар ҳар қандай хорижий авиакомпанияга ҳар қандай частотада парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

    Янги йўналишларда парвозларни ташкиллаштириш ва амалга оширишга қизиқиш билдирган ёки амалдаги парвозлар сонини оширишни режалаштирган хорижий авиакомпаниялар ўрнатилган тартибда талаб этилган ҳужжатларни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлигига ёки Транспорт вазирлигининг Ҳаво транспортини ривожлантириш департаментига топшириши лозим.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2019 йилнинг 1 октябридан Қарши, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги» даражасини қўллаган ҳолда «Очиқ осмон» режими жорий қилиниши, «Бухоро» халқаро аэропорти хориж фуқароларини ташиш учун худди шундай эркинликни қўлга киритиши белгиланганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги 4 та аэропортни давлат-хусусий шерикликка, Uzbekistan Airways’ни хорижий компания бошқарувига бериш режалаштирилмоқда

    Маълумот учун, Ўзбекистон коронавирус пандемияси сабабли тўхтаб қолган халқаро авиқатновларини 15 июндан бошлаб «қизил», «сариқ» ва «яшил» рейслар принципи асосида қайта тиклади.

    17.06.2020, 19:58   Изоҳ (0)   29956
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония Ўзбекистонга тиббий аппаратлар билан жиҳозланган мобил поликлиникалар етказиб беради

    17.06.2020, 19:34

    Самарқандда аза маросими чоғида коронавирус юқиши қайд этилди

    17.06.2020, 19:10

    Ўзбекистонда нима сабабдан тўйхоналарни очишга рухсат берилмаётгани маълум қилинди

    17.06.2020, 18:56

    Сардоба ва Мирзаободда қурилаётган 6 та кўп қаватли уй учун ҳозиргача қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди

    17.06.2020, 18:41

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 июнь куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    17.06.2020, 18:11

    Ўзбекистонда ғалланинг гектаридан 20 центнердан кам ҳосил олган фермердан ер олиб қўйилади

    17.06.2020, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув етказади

    Ўзбекистон | 11 август, 11:57

    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль

    Реклама | 11 август, 10:30

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 34 даражагача тушади 

    Ўзбекистон | 11 август, 11:27

    Трампнинг Вьетнамдаги гольф клуби: Фермерларга ер эвазига гуруч ва доллар таклиф қилинди

    Дунё | 11 август, 11:17

    “Реал” “Олтин тўп” номинантларини табрикламади

    Спорт | 11 август, 11:15

    АҚШда кучли ёнғин: қамоқхона маҳбуслари эвакуация қилинди

    Дунё | 11 август, 10:59

    Instagram: Фарангиз Холиқова она бўлди, Муниса Ризаева метрода концерт берди, Бобур Мансуровнинг реклама нархи қанча?

    Маданият | 11 август, 10:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.