• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Инсоният тарихида биринчи фазогир аёл. 16 июнь – Валентина Терешкова фазога парвоз қилган кун

    1963 йилнинг 16 июнида инсоният тарихида биринчи марта аёл фазогир космосга парвоз қилди. Бу асли касби тўқувчи бўлган 26 ёшли парашютчи қиз Валентина Терешкова эди. Бугун ушбу тарихий парвозга 57 йил тўлди. «Дарё» сана муносабати билан парвоз тарихи ҳақида маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бойқўнғир космодромидан стартга чиққан Юрий Гагарин «Восток» фазо кемасида муваффақиятли парвоз қилиб, Ерга қайтгач, космик эра бошланиб кетди. Космонавтлар бирин-кетин коинотга уча бошлади. Титов, Николаев ва Поповичнинг орбитал парвозлари асносида конструктор Королёв энди космосга аёл кишини ҳам учиришни режа қила бошлади. 1962 йилда Королёв  қўйган талаблар асосида хотин-қизлар ўртасида космик парвозларга муносиб физиологияга эга бўлган даъвогарлар саралана бошлади. Талаблар нисбатан оддий эди: ёши 30 гача, вазни 70 кг дан кўп бўлмаган ва бўйи ҳам 170 см дан ортиқ бўлмаган, жисмонан чиниққан қиз бўлиши керак эди.

    Махсус комиссия юзлаб аёл-қизлар ичидан якуний беш нафар рўйхатни шакллантирди. Улар орасида тўрт нафар олий маълумотли, профессионал парашютчилар – Ёркина, Кузнецова, Пономарёва ва Соловёвадан ташқари оддий тўқувчи қиз Терешкова ҳам бор эди. Кейинги босқичи – бевосита парвозга тайёрланишда эса аёл кишининг организмининг ўзига хосликларидан келиб чиқиб, турли экспериментлар ўтказилган ва хусусан, ҳайз даври билан руҳий ҳолатнинг боғлиқлиги, экстремал вазиятларда тезкор идрок қилиш қобилиятига таъсири яхшилаб ўрганилган.

    Шунингдек, махсус капсула ва камераларда бўлажак фазогирлар турли синовлардан ўтказилган ҳамда МиГ-15 самолёти орқали вазнсизлик ҳолати симуляцияси ҳам синаб кўрилган. Даъвогарларнинг барчаси парашют спортидан аллақачон ном қозонган профессионаллар бўлса-да, лекин академик Королёв уларни барибир қайта-қайта парашютдан сакратиб, эҳтимолий қўниш вариантлари бўйича малака шакллантиришга эътибор қаратган. Хуллас, турли синовлар ва албатта, физиологик жиҳатларни эътиборга олган ҳолда космик парвозларни ташкиллашга масъул комиссия қизларнинг парвозга шайлиги борасида қуйидаги кетма-кетликни тасдиқлаган:
    • Пономарёва;
    • Соловёва;
    • Кузнецова;
    • Сегейчик (Ёркина);
    • Терешкова

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кўриб турганингиздек, Терешкова бу рўйхатда охирги бўлган. Агар соф илмий ва тиббий ёндошув билан якуний қарор қабул қилинган бўлганида, албатта, унда деярли имкон йўқ эди. Чунки тиббий, жисмоний ва руҳий тайёргарлик борасида у рўйхатдагилардан барча жабҳада ортда қолган. Лекин вазиятга кутилмаганда Хрушчевга хос фикрлаш ва сиёсий ёндошув аралашади. Терешковадан фақрли равишда бошқа даъвогарлар олий маълумотли бўлиш билан бирга, ҳарбий кадр ҳам бўлган.

    Бироқ Хрушчевда бирор одамнинг «халқнинг ичидан чиққани», яъни оддий ишчи, деҳқон фарзанди эканига кўпроқ эътибор қаратадиган одати бўлган; қолаверса, унинг атрофидаги ғоявий шериклари, космосга учадиган аёл партия ва унинг доҳийлари ғояларини халқ орасида ёйишга ҳисса қўшадиган бўлиши лозимлигига ишонтиришган. Бу борада эса Терешкова қолган даъвогарлардан устун эди. 1937 йилда Ярославл вилоятидаги Масселниково қишлоғида колхозчи деҳқон оиласида туғилган Валентина техникум битирувчиси даражасидаги маълумотга эга бўлган холос.

    У мактабни битириб, 1954–1959 йилларда аввалига шина заводида, кейин эса техник матолар заводида тўқувчи бўлиб ишлаган. 1959–1960 йилларда Ярославл енгил саноат техникумида таълим олган, шунингдек, парашют спорти билан шуғуллана бошлаган. Айнан шу туфайли уни бўлажак аёл космонавтлар рўйхатига киритишган. Ғоявий тарғибот тарафдорларига, айниқса, унинг нутқи равонлиги ва партия ғоялари ҳақида, даҳолар ҳақида жамоатчилик орасида жўшқин чиқишлар қила олиши маъқул келган.

    Терешкова ҳақиқатан ҳам сўзга чечан бўлиб, ўзи ишлаган заводларда ВЛКСМ секретари ҳам бўлган. Агар парвоз муваффақиятли чиқса, албатта, кейинчалик биринчи космонавт аёл бутун мамлакат бўйлаб ёшлар ва аёллар билан учрашиши, нутқлар қилиши ҳамда партия ва унинг даҳоларини мадҳ қилиши лозим эди...

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу каби жиҳатларни эътиборга олган ҳолда ва энг асосийси – Терешкованинг ижтимоий келиб чиқиши – оддий деҳқон қизи эканини инобатга олиб, Хрушчев биринчи космонавт аёл сифатида айнан уни танлайди. Бунга эса парвознинг илмий ва техник масъул раҳбарлари бўлган Королёв ва бошқалар ҳеч нима дея олмаган. Шу тариқа рўйхатдагилар ичидан тиббий ва физиологик жиҳатдан парвозга энг муносиби эмас, балки энг «мақбули» танлаб олинган. Рўйхатда биринчи бўлган Пономарёвага ҳатто дублёр роли ҳам берилмаган, Терешковага дублёр Соловёва бўлган ҳолда Пономарёва фақат захирада қолдирилган...

    Шу тариқа кўп жиҳатдан тасодифий танлов эвазига биринчи космонавт аёл бўлиши кутилаётган Валентина Терешкова 1963 йилнинг 16 июнь куни маҳаллий вақт билан 14:29 да «Восток-6» космик кемасида Бойқўнғирдан стартга чиқади. У орбитада деярли уч кун бўлган. Умумий ҳисобда Терешкованинг парвози икки сутка, 22 соат ва 50 дақиқа давом этган. У ўтирган космик кема сайёрамиз атрофини 48 бора айланиб чиқиб, бир миллион 971 минг км масофани босиб ўтган. Терешкова билан бир пайтда, уни қўллаб-қувватлаб туруш мақсадида, орбитада «Восток-5» космик кемасида космонавт Валерий Биковский ҳам парвозда эди.

    Парвозни Терешкова бирмунча оғир ўтказди. Уни телевизион алоқа орқали кузатиб туришганига қарамай, қўйилган топшириқларни ҳаммасини ҳам бажармайди. Аҳволи эса борган сари салбий тарафга ўзгара бошлайди. Вақтнинг асосий қисмини мутлақо ҳаракатсиз, қимирламасдан ўтказган Терешкова Королёвнинг тегишли дорини қабул қилиш ҳақидаги кўрсатмасини ҳам рад этади.

    Белгиланган муддатда Терешковани Ерга қайтариш операциясига киришишган. У Қозоғистоннинг Жезқозон ҳудудига, маҳаллий қозоқ овули яқинига парашютда юзтубан ҳолатда қўнган. Қутқарувчилар етиб келишганда эса у борт журналини шоша-пиша тўлдиришга уринаётганини (яъни вақтида қайдларни бажармаганини) кўришган. Қолаверса, қоидага зид равишда у ёнида ўзи билан бўлган космонавт ратционидаги барча озуқани атрофини ўраб олган қозоқ деҳқонларига тарқатиб юборган. Боз устига, унга маҳаллий аҳоли берган нарсани истеъмол қилиш тақиқланганига қарамай, қозоқлар берган қимизни симириб ўтирган бўлган.

    Унинг бу хатти-ҳаракати ҳамкасблари томонидан жиддий қораланган бўлса-да, лекин барибир тарихда биринчи космонавт аёл деган ном буларнинг барчасини ювиб кетди. Унга дарҳол лейтенант ва капитан унвонлари берилди, албатта, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони ва «Олтин Юлдуз» медаллари топширилди. Унга Чехословакия, Болгария ва ГДР давлатларининг ҳам олий мукофотлари топширилди. Ва аввалдан кутилганидек, Терешкова фаол ғоявий-сиёсий фаолиятини бошлаб юборди. У 1966 йилдан то 1989 йилгача бўлган барча Олий Совет чақириқларида депутат бўлди ва 1968 йилдан 1987 йилгача Совет аёллари қўмитасига бошчилик қилди.

    Нима бўлганда ҳам инкор қилиб бўлмас факт шуки – Валентина Терешкова инсоният тарихидаги биринчи космонавт аёл бўлиб қолади. Ундан кейинги космонавт аёлининг парвози фақат орадан 19 йил ўтиб содир бўлди. Ўшанда 1982 йилнинг 19 августида Светлана Савицкая «Союз-Т5» космик кемасида парвозни амалга оширган эди.

    16.06.2020, 14:42   Изоҳ (0)   99918
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Очиқ космосга чиққан биринчи америкалик аёл Мариана ботиғига тушган биринчи аёлга ҳам айланди

    11.06.2020, 02:33

    SpaceX Марсга парвоз қилувчи кемани синовдан ўтказишни давом эттиради

    08.06.2020, 14:48

    Ерга катталиги футбол майдонига тенг астероид яқинлашмоқда

    02.06.2020, 18:24

    Илон Маск инсоният Crew Dragon’нинг учирилишидан фахрланиши кераклигини маълум қилди

    31.05.2020, 16:14

    Қуёш юзасида сўнгги уч йил ичидаги энг кучли портлаш содир бўлди

    30.05.2020, 21:11

    Илон Маскнинг Starship космик кемаси портлаб кетди (видео)

    30.05.2020, 15:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.