• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда автобуслар фаолияти йўлга қўйилди. Карантин қоидаларига қай даражада амал қилинмоқда?

    Республика махсус комиссияси қарорига кўра, жорий йилнинг 8 июнидан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда автобуслар ҳаракатига рухсат берилди. Шунга кўра, Қашқадарё вилоятида ҳам автобуслар фаолияти қайта тикланди. «Дарё» мухбири автобус йўловчиси сифатида жараённи кузатди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги Ислом Каримов (халқ тилида биринчи йўналиш номини олган) марказий кўчада 8 июнь куни 15 та автобус аҳолига хизмат кўрсатишни бошлаган. Айни кунга келиб эса автобуслар 20-25 тага етган.

    Фото: «Дарё»

    Темир йўл вокзалидан Ерқўрғон бозоригача бўлган 10-12 километр масофани босиб ўтгани эвазига 1000 сўм хизмат ҳақи олаётган ҳайдовчилар йўловчилар сони меъёрдан ошишига унчалик ҳам эътибор қаратмаяпти. 6 ва 12-йўналишда фаолият кўрсатаётган автобусларда ҳам шундай ҳолат мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар чеккаси ва яқин туманлардан шаҳар марказига қараб ҳаракатланаётган автобусчилар эса карантин қоидалари ва йўловчилар ўртасида масофа сақлаш деган сўзларга умуман эътибор қаратмаган кўринади. Биргина Қарши туманининг Хонабод массивидан Қарши шаҳри маркази, хусусан, Эски бозор ва Янги бозор ҳудудлари томон ҳаракатланаётган автобусларда йўловчилар сиғими ортиб кетиши яққол кўзга ташланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Мирзоҳид Жўраевнинг маълумот беришича, айни кунда Қарши шаҳрида 1, 2, 4, 6, 10, 12, 17,18, 30, 460-йўналишларда 137 та автобус ҳаракатланаётган бўлса, туманларга қатнаётган автобуслар сони 100 тага етган.

    Фото: «Дарё»

    Коронавирус хавфи сабаб ёпилган Китоб ва «қизил» ҳудуд мақомини олган Чироқчи туманларидан ташқари вилоятнинг барча туманларига жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    «Шаҳарлараро автобуслар қатнови ҳам лозим даражада амалга оширилмоқда. Айни пайтда Қарши—Қамаши, Қарши—Нишон йўналишларига автобусларда йўловчи ташилмоқда, — дейди Мирзоҳид Жўраев. — Албатта, жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда айрим талабларга қатъий риоя қилинишига эътибор қаратилаяпти. Автокорхона томонидан транспорт воситаси ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда мунтазам тўлиқ дезинфекция қилинмоқда. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланган. Автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш рухсат этилади.

    Санжар Баҳромов

    Санжар Баҳромов
    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳридаги биринчи йўналиш номини олган марказий кўчадаги автобуслар фаолиятини назоратга олувчи «Шарофиддин Нурилла» МЧЖ уюшмаси масъули Санжар Баҳромовнинг сўзига кўра, мазкур йўналишдаги автобуслар Темир йўл вокзали ва Ерқўрғон бозорида дезинфекция қилинади.

    Қашқадарё транспорт бошқармаси масъуллари ҳам «ходимларимиз автобуслар фаолиятини назорат қилмоқда, карантин қоидаларига амал қилиниши доимий эътиборимизда» дейишса-да, Ерқўрғон бозорида автобусларни дезинфекция қилувчи тиббиёт ходимларига кўзимиз тушмади. Ерқўрғон бозоридан шаҳар марказига қараб ҳаракатланаётган автобусга чиққанимизда ҳам дезинфекция қилинганини сезмадик.

    Фото: «Дарё»

    Биринчи йўналишдаги автобуслар ҳаракатини тартибга олувчи уюшма масъулининг сўзига кўра, мазкур йўналишдаги автобуслар сони тез орада 35-40 тага етади.

    Кузатувларимизга кўра, шаҳар марказидаги автобуслар ҳаракати ўртасидаги вақт уч дақиқани ташкил қилади.

    Темир йўл вокзалидаги дезинфекциялаш ишлари

    Темир йўл вокзалидаги дезинфекциялаш ишлари
    Фото: «Дарё»

    « ‘Яшил’ ҳудудларда автобуслар қатнови йўлга қўйилиши йўловчиларга қулайлик яратаяпти, йўлкира нархлари асоссиз ошиб кетмаслиги таъминланяпти», — дейди вилоят транспорт бошқармаси ахборот хизмати масъуллари.

    Темир йўл вокзалидаги дезинфекциялаш ишлари

    Темир йўл вокзалидаги дезинфекциялаш ишлари
    Фото: «Дарё»

    «Автобуслар қатнай бошлагани яхши бўлди. Боиси, шаҳар ичидаги сариқ таксиларга бир чиқиб тушиш 3 000 сўм этиб белгиланган. Автобуслар эса беминнат 1000 сўмдан қатнаяпти», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган йўловчилардан бири.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойи охирида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган эди. Ўша пайт Damas ва микроавтобуслар фаолиятига қўйилган тақиқ ҳозиргача бекор қилинмаган.

    Мавзуга доир: 

    • «Тошшаҳартрансхизмат»: айрим автобусларда карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда
    • Фото: Яшил-оқ автобуслар Тошкент кўчаларига қайтди

    11.06.2020, 15:59   Изоҳ (0)   25379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сўнгги уч кунда коронавирусга чалинган 292 нафар беморнинг 118 нафари аҳоли орасида қайд этилган

    11.06.2020, 15:13

    Тошкентда 2020 йил охиригача туристлар учун 90 та йўл кўрсаткичи ўрнатилади

    11.06.2020, 14:34

    Бухоронинг собиқ ҳокими вилоят Нуронийлар кенгаши раиси этиб тайинланди

    11.06.2020, 14:11

    Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилади

    11.06.2020, 13:59

    Қарши шаҳридаги бозорда коронавирусга чалинган бемор чиққани ҳақидаги хабар бозор раҳбарияти томонидан рад этилди

    11.06.2020, 13:35

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

    11.06.2020, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ғазо урушини тугатишнинг энг яхши йўли — ҲАМАСни мағлуб этиш” — Нетаньяху

    Дунё | 11 август, 15:10

    “ПСЖ” “Челси” футболчиси учун 150 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 11 август, 14:50

    БМТнинг Афғонистондаги ходималарига ўлим билан таҳдид қилинди

    Дунё | 11 август, 14:45

    Организмга D витамини танқислигини билдирувчи белгиларни биласизми?

    Маслаҳатлар | 11 август, 14:21

    Қашқадарёда аёл қариндошлари билан бошқа аёлни “самосуд” қилди

    Ўзбекистон | 11 август, 14:15

    АҚШда метеорит бўлаги уй томини тешиб ўтди (видео)

    Дунё | 11 август, 13:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.