Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор 9 июнь куни соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди.

Бундан аввал Тошкентда 66 нафар, Навоийда 21 нафар бемор тузалгани хабар берилган эди. Шундай қилиб, айни пайтда 102 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра 4482 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус асоратларидан 18 киши вафот этган.