«Барселона» ёш ярим ҳимоячи Ансу Фати трансфери бўйича жиддий таклиф олди. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Бироқ каталон клуби президенти Хосеп Бартомеу 17 ёшли футболчини 100 миллион евро эвазига сотишдан бош тортди. Ҳозирча Фати учун бундай катта пулни қайси топ-клуб таклиф қилгани маълум қилинмаган.
Бартомеу ўз қарорини «кўк-анорранглилар»нинг бошқа раҳбарлари билан уюштирилган видеомулоқотда эълон қилган: «Фати сотилмайди. Бу муҳокама қилинмайди».
Фати ушбу мавсумда Ла Лигада дебют қилди ва Испания чемпионатининг 16 ўйинида 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)