Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 5-туридан ўрин олган 7 июнь, якшанба кунги икки учрашув ўз ниҳоясига етди.
«Соннам» жамоаси ўз уйида «Дегу»ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар устунликка эга бўлган бўлсада, биринчи бўлиб гол уриш майдон эгаларига насиб этди. 56-дақиқада Ян Дон Ҳён пенальтини аниқ ижро этган ҳолда соннамликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ бунга меҳмонлар иккита гол билан жавоб қайтарди. 66-дақиқада Эдгар Сильва мувозанатни тиклаган бўлса, 72-дақиқада Жон Тай Ук «Дегу»нинг ғалаба тўпни киритди. Шу тариқа «Соннам» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футболчи Жамшид Искандаров тўлиқ ҳаракат қилди.
Параллел кечган баҳсда «Кванжу» жамоаси «Сувон» майдонига сафар қилди. Унда меҳмонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдаги гол эвазига ғалабани илиб кетди. «Кванжу» ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган учрашувда Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади.
Шу тариқа, «Кванжу» сўнгги ўриндан 9-поғонага кўтарилди, «Соннам» эса 4-ўринда қолди.
Кей-Лига
5-тур баҳслари
7 июнь, якшанба
«Соннам» — «Дегу» 1:2
Голлар: 1:0 — 56, пенальти Ян Дон Ҳён, 1:1 — 66 Эдгар Сильва, 1:2 — 72 Жон Тай Ук«Сувон» — «Кванжу» 0:1
Гол: 0:1 — 90+1 ФелипеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)