• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда ҳозиргача балиқдан заҳарланиш қайд этилмади. Сардоба сув омборининг бирор томчи суви дарёга етиб бормаган

    Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши натижасида сув босган ҳудудлардаги сув ва тупроқ намуналарида бирорта касаллик ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳром Шерназаров «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга маълум қилди.

    Сардоба сув омборидаги авариядан сўнг юз берган тошқин, 2020 йил 1 май.

    Сардоба сув омборидаги авариядан сўнг юз берган тошқин, 2020 йил 1 май.
    Фото: Telegram

    Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тўғонида 1 май куни ўпирилиш юз берган эди. Ушбу авариядан сўнг кузатилган сув тошқини оқибатида вилоятнинг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли яшаш пунктлари ва экинларга зарар етган, хусусан, ўнлаб балиқчилик хўжаликларидаги балиқлар оқиб кетган.

    Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг бирида «энди икки йил давомида Сирдарёдан балиқ тутиб емаслик кераклиги» ҳақида хабарлар тарқалган. Хабарда тошқин оқибатида хонадонларнинг ҳожатхоналаридаги ахлатлар, ерга кўмилган турли касаллик ўчоқлари, мозорлар тупроқлари сувга қўшилиб кетгани, бу эса балиқлар билан боғлиқ ҳолатга салбий таъсир қилгани таъкидланади. Алоҳида қайд этилишича, тошқин оқибатида ифлосланган сувда гижжалар, гепатит С каби зарарли бактериялар бўлиши, улар балиқларни зарарлантирган бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Ветеринария инспекцияси балиқчилик бошқармаси Мақтаарал тумани ҳудудига Ўзбекистондан оқиб келган сувдан тутилган балиқ ички органларида бир неча турдаги бактериялар топилгани ҳақида баёнот берган, шу сабабли Қозоғистон расмийлари томонидан ҳудудда балиқ овлаш тақиқланган эди. Қайд этиш жоиз, Сардоба сув омборидаги авария оқибатида Қозоғистоннинг Мақтаарал туманини ҳам сув босган, ижтимоий тармоқларда қозоғистонликлар Ўзбекистондан оқиб келган балиқларни овлаётгани акс этган видеолар тарқалган эди.

    Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳром Шерназаровнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, сув тошқинидан буён ўтган бир ой ичида балиқдан заҳарланиш ҳолатлари бўйича аҳолидан ҳеч қандай эътироз бўлмаган.

    «Сув ва тупроқ намуналарини мунтазам текшириб турибмиз. Ҳозирга қадар бирорта касаллик ҳолати аниқлангани йўқ ва аҳолидан ҳам балиқларни касаллангани бўйича шикоят келиб тушмади. Тошқин сув омбори атрофидаги барча балиқчилик хўжаликлари, каналлар ва сбросларни ювиб кетган. Гарчи овлаш мавсуми бўлмаса-да, аҳоли томонидан ўша сувлардан балиқ овлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Лекин бирор жойда балиқдан заҳарланиш ҳолати аниқланмади», — деди Баҳром Шерназаров.

    Унинг таъкидлашича, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли ёки ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар қайд этилмаган. «Бу учала туманда авваллари касал ҳайвонлар кўмиладиган қабристонлар бўлмаган. Олиб борган текширувларимиз натижасида ҳайвонот дунёсида юқумли касалликлар тарқалиши аниқланмади», — деди Шерназаров.

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Анвар Суюновнинг «Дарё»га маълум қилишича, Сардоба сув омбори тўғридан-тўғри Сирдарё дарёсидан сув олмайди, айни вақтда тошқин сувлари ҳам Сирдарёга етиб бормаган.

    «Сув Жанубий Мирзачўл канали орқали Сардоба сув омборига қуйилади. Тўғон дарёдан 120—130 километр узоқликда жойлашган. 1 майдаги тошқин тўғоннинг шимол тарафидан 25—30 километр масофадаги майдонни босган. Бу — Сардоба сув омборидан Сирдарё дарёсига бир томчи ҳам сув тушмаган, дегани», — деди Суюнов.

    Қўмита матбуот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, тошқин 3,2 минг гектар майдондаги 62 та балиқчилик хўжалигини ювиб кетган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, балиқчилик Сардоба фалокатидан субъектлари 124 миллиард сўм зарар кўрган.

    05.06.2020, 09:41   Изоҳ (0)   39581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда теракларнинг сояси бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

    05.06.2020, 09:11

    Сирдарёда 6 нафар маст фуқаро тез ёрдам ходимларини калтаклади

    05.06.2020, 08:46

    Bloomberg: Ўзбекистон меҳнат муҳожирларидан келадиган даромаднинг қарийб ярмини йўқотди

    05.06.2020, 08:11

    Миллий гвардия Сардоба сув тошқини оқибатларини бартараф қилиш бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот берди

    05.06.2020, 07:10

    Нарпайда Damas ҳайдовчиси пиёдани туртиб кетди. Пиёда муштлаши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    05.06.2020, 01:32

    Ўзбекистонда 4 июнь куни 96 кишида коронавирус аниқланди. Янги ҳолатларнинг 13 таси аҳоли орасида қайд этилди

    04.06.2020, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.