Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

1 июнь куни Олмаота—Бишкек йўлининг 43-километрида Toyota Camry автомашинасини бошқариб кетаётган ўзбекистонлик 33 ёшли аёл йўл-транспорт ҳодисасига учради, деб хабар беради «Kazinform».

Фото: «Otyrar.kz»

Фото: «Otyrar.kz»

Олмаота вилояти полиция департаментининг хабар беришича, аёл транспорт воситасини бошқараётганида спиртли ичимликлар таъсирида бўлгани сабаб, ушбу ҳолат Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси билан рўйхатга олинган.

Таъкидланишича, кўнгилсиз ҳодиса оқибатида 31 ёшли эркак ва 23 ёшли аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл 2017 йил 16 май куни Қозоғистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 7-қисмига биноан Олмаота вилояти Қорасой туманининг ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди томонидан миграция қонунчилигини такроран бузишда айбдор деб топилган.

«Унинг Қозоғистон ҳудудида ноқонуний юрганлиги сабабли, ушбу ҳолат Қорасой туман ички ишлар бўлимида Жиноят кодексининг 392-моддаси (‘Қозоғистон давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш’) бўйича жиноят сифатида қайд этилган. Бундан ташқари, у бошқарган машинани опаси, Қозоғистон фуқаросидан ўғирланган», — дейди вилояти полиция департаменти бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Дониёр Мендебаев.

Қайд этилишича, эндиликда аёл Қозоғистон Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар