Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Қоратош кўчасининг Samarqand Darvoza савдо марказидан то «Эшонгузар» кафесигача бўлган қисми 3—7 июнь кунлари кечки вақтда бир томонлама ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Харита: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳокимлик матбуот хизматининг қайд этишича, мазкур манзилда сўнгги йилларда кўплаб носозлик ва авариялар содир бўлмоқда (айнан шундай авариялар сабаб 2019 йил феврали, июлисентябрида таъмирлаш ишлари олиб борилган эди).

Қайд этишларича, Қоратош кўчасининг бир қисми бу сафар 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида, кўчадан ўтган D-600 миллиметрлик ичимлик суви тармоғида таъмирлаш олиб бориш мақсадида ёпилмоқда.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар