• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Матёқуб Матчонов Ҳошим Арслоновнинг театрга садоқати поймол қилингани ва ёши катта санъаткорларни четлаштираётган раҳбарлар ҳақида гапирди (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 29 май куни 64 ёшида оламдан ўтди.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга дўсти Ҳошим Арслоновнинг ҳаётининг сўнгги кунлари, қандай касаллик билан оламдан ўтгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Матёқуб Матчонов суҳбат давомида Ҳошим Арслоновни хотирлаб, дўсти нима сабабдан театрдан кетгани, умрининг охиригача театрни қумсаб ўтгани, ёши катта санъаткорларни четга чиқариб қўяётган санъат маскани раҳбарлари ҳақида гапириб берди.

    Ҳошим театр учун яралган эди. Театр раҳбариятдаги ўзгаришлардан кейин, бизга биров ‘кетинглар, театрни бўшатинглар’, дегани йўқ, аммо бизнинг ақлимиз, фикрлашимиз жойида, ўз-ўзидан Ҳошим Арслонов ўйнаган спектакллар рэпертуардан олиб ташлангандан кейин, нима деб ўйлаш мумкин. Демак, биз янги раҳбариятнинг форматига тўғри келмадик. ‘Мен кетсам керак, буларнинг форматига тўғри келмадим’, деганимда, ‘мен ҳам кетаман’, деди. ‘Ҳошим сени кўз очиб кўрган театринг, ишлагин’, дегандим. Гарчанд 80 йилларнинг охирида жуда кўп театрлардан таклифлар бўлган, Миллий театрга ҳам таклиф бўлган, бироқ у кўз очиб кўрган театридан кетмаган эди. Кўз очиб кўрган театрига жуда ҳам садоқатли инсон эди, мана шу садоқатли инсонни қадри охирги вақтда  поймол қилинди. Ҳошим саратон касали билан вафот этди. Саратон касалининг асосида, негизида нерв, асаб ётади. Бу Аллоҳнинг иродаси, ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, лекин банда ҳам баъзи бир нарсаларга сабабчи бўлади. Энди бу уларнинг виждонига ҳавола.

    Чунки у театр билан тирик эди, дубляж, кино ўз йўлига, у театр билан тирик эди. ‘Ўзбеккино’га ишга ўтиб кетганимдан кейин, у ерга жуда кўп келар эди, жуда кўп суҳбатлашар эдик. Бир кун келиб ‘чидай олмаяпман Матёқуб, саҳнани ёмон соғиндим, тушларимга кириб чиқяпти’, деди. ‘Ҳошим сен театр учун яратилгансан, театрга боргин’, дедим. ‘Борсам, мени қабул қилишармикан’, деди. Театрни тамал тошини қўйган актёрлардан бири эди. Нега қабул қилишмайди, дедим.

    Ёши катта санъаткорларни четга чиқариб қўяётган санъат масканларининг раҳбарларига бир нарсани айтмоқчиман. Инсонларни тириклигида, озгина бўлса ҳам, унинг аввалги қилган меҳнатларини инобатга олишларини, эътиборга олишларини сўрайман. Кўп эмас, озгина. Уларга кўп нарса керак эмас, уларга моддий таъминот ҳам керак эмас. Мисол учун ҳайит кунларида 2 килограмм шакар, гўшт, мой олиб бориш ҳам, шу орқали шов-шув қилиш ҳам керак эмас.

    Ота-боболаримизнинг буғдой нонинг эмас, буғдой сўзинг бўлсин, деган гаплари бор. Озгина эътибор беринг. Мени назаримда Ҳошим театрда ишлаганида анча узоқ яшаган бўлар эди. Ҳаммаси Аллоҳдан, ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, лекин, агар шу сўзларимни санъат масканларининг раҳбарлари эшитаётган бўлса, фахрийларга озгина эътиборли бўлишларини илтимос қиламан, бирдан бир илтимосим шу.

    Матёқуб Матчонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

    Маълумот учун, Ҳошим Арслонов 1977 йилдан 2017 йилгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган.

    03.06.2020, 14:26   Изоҳ (0)   97297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)

    02.06.2020, 16:44

    Озодбек Назарбеков Президентнинг янги фармони ҳақида: Ўзбек санъатида уйғониш даври бошланмоқда

    31.05.2020, 20:34

    Forbes Кайли Женнерни миллиардер деб атамасликка қарор қилди. У ўзининг бизнеси ҳақида ёлғон сўзлаган

    30.05.2020, 22:33

    Юлдуз Усмонова ташкиллаштирган хайрияда йиғилган 527 миллион сўм Сардоба фалокати жабрдийдаларига тарқатилди (видео)

    28.05.2020, 20:17

    Ўзбекистонда санъаткорларнинг касб байрами нишонланадиган сана белгиланди

    28.05.2020, 16:46

    Ўзбекистонлик санъаткорлар 2021 йилдан бошлаб давлат тадбирларида бепул иштирок этмайди

    28.05.2020, 12:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.