• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +33°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Озодбек Назарбеков Президентнинг янги фармони ҳақида: Ўзбек санъатида уйғониш даври бошланмоқда

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 майдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига муносабат билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Янги Ўзбекистонимизда барча соҳалар қатори маданият ва санъат ривожига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бой маданий меросимизни тиклаш ва ўрганиш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳалар, ўтказилаётган халқаро тадбирлар, янги ижодий мактаблар, илмий марказлар ташкил этилаётгани, истеъдодли ёшларимизнинг иқтидорини юзага чиқаришдаги амалий саъй-ҳаракатлар бунга яққол мисолдир.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26 майдаги ‘Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги фармони ҳамда ‘Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори маданият ва санъат соҳасида ҳақиқий маънода ренесанс-уйғониш даври бошланганидан дарак беради.

    Бунгача ҳам ушбу соҳага оид бир қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган. Аммо Президентимизнинг янги фармони ва қарори чин маънода ижодкорлар, соҳа вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи аҳамият касб этади.

    Тарихан маданияти юксак халқимизнинг, айниқса, Олот ва Қоракўлдаги табиий офат ва Сардобадаги фожиадан сўнг яна ҳам бирлашиб, ўзбек миллатининг маданиятли ва бирдамлигини, мустаҳкам, маънавий дунёси кенг эканини намоён этганини бутун дунё кўрди.

    Биламизки, ҳар бир жабҳада ёшлар масаласига катта эътибор билан ёндашилади. Мазкур ҳужжатлар асосида маданият ва санъат соҳасида ижод қилаётган ёшлардан концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилиниши, давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма тартиби жорий этилиши ҳам санъаткорлар учун берилган катта имкониятдир.

    Бугун янги Ўзбекистонда маданий юксалишга алоҳида урғу бериляпти. Бой миллий маданий меросимизни, айниқса, ноёб экспонатлар, дурдона асарлар, миллий ҳунармандчилик намуналаримизни музейларимиз орқали дунёга намоён этмоқдамиз. Қолаверса, ҳар ойнинг биринчи якшанбаси музейларда «Очиқ эшиклар куни» деб эълон қилиниши, унда фуқаролар давлат музейларига бепул киритилиши халқимизнинг илм-маърифат орқали маданиятини кучайтириш, бой меросимизни тарғиб қилишга қаратилган.

    Театрлар фаолиятида ҳам муҳим, эътиборга молик ўзгаришлар амалга оширилади. Хусусий театрларни, театр-студияларни ривожлантириш янги босқичга кўтарилади. Ушбу ҳужжатлар билан Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилди.

    Шу ўринда 1928 йилда Тошпўлат Дониёров асос солган Ўрта Осиёда биринчи қўғирчоқ театри труппаси негизида ташкил топган Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек миллий қўғирчоқ театри номи берилгани, қўғирчоқ театри мавжуд бўлмаган вилоятларда ушбу театрларнинг ташкил этилиши ҳам жуда аҳамиятлидир.

    Инсоният тарихидан маълумки, театр бутун бир жамиятни табияловчи сифатида ўзига хос аҳамият касб этиб келган. Бугунги кунда театрнинг миллат тарбиячиси деган нуфузини тиклаш борасида бу соҳа фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор театрлар янги босқичда, кенг қамровда тараққий этишига замин яратади.

    Шу кунга қадар мамлакатимизда барча соҳа вакиллари учун касб байрами кунлари белгиланган. Аммо халқаро миқёсда 15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонланса-да, бизда расман қайд этилмаган эди. Фармонга кўра, маданият ва санъатнинг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 апрель санасини Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни деб эълон қилиш тўғрисида аниқ таклифлар илгари сурилди. Мазкур соҳада фаолият юритаётган раҳбар ходимлардан тортиб, ҳар бир ижодий ва техник ходимларнинг касб байрами сифатида ушбу кунни нишонлаши бизнинг ишчанлигимизни, фидойилигимизни, ижодда сермаҳсуллигимизни янада оширади.

    Зеро, эътибор ва эътироф бизни ҳар қандай олий мукофотдан кўпроқ руҳлантиради. Биз маданият ва санъат вакилларига ишонч билдириб, масъулият ва бурчимизни сидқидилдан бажаришимизга ундаётган, кенг имкониятлар яратиб бераётган муҳтарам юртбошимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Ҳукуматимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун қатъият билан бор кучимизни сафарбар қилиб, маданиятли халқ, жамият ва давлат сифатида дунёга ибрат бўлгулик юқори марраларни, албатта, забт этамиз.

    Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда санъаткорларнинг касб байрами нишонланадиган сана белгиланди
    • Ўзбекистонлик санъаткорлар 2021 йилдан бошлаб давлат тадбирларида бепул иштирок этмайди
    • Ўзбекистонда ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш бепул бўлади

    31.05.2020, 20:34   Изоҳ (0)   54070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Forbes Кайли Женнерни миллиардер деб атамасликка қарор қилди. У ўзининг бизнеси ҳақида ёлғон сўзлаган

    30.05.2020, 22:33

    Юлдуз Усмонова ташкиллаштирган хайрияда йиғилган 527 миллион сўм Сардоба фалокати жабрдийдаларига тарқатилди (видео)

    28.05.2020, 20:17

    Ўзбекистонда санъаткорларнинг касб байрами нишонланадиган сана белгиланди

    28.05.2020, 16:46

    Ўзбекистонлик санъаткорлар 2021 йилдан бошлаб давлат тадбирларида бепул иштирок этмайди

    28.05.2020, 12:22

    Ўзбекистонда ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш бепул бўлади

    27.05.2020, 20:10

    «Улар ўзим ножўя деб билган домлаларни таклиф қилиши мумкин». Фарруҳ Соипов интернетдаги сохта Фарруҳ Соиповларга мурожаат қилди (видео)

    26.05.2020, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 август, 16:12

    “Яқин ойларда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 18 август, 16:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлубиятсиз чемпионликка эришган 16-жангчига айланди

    Спорт | 18 август, 16:10

    Ҳиндистонда жамоат жойларида кабутарларга ем бериш тақиқланди

    Дунё | 18 август, 16:05

    Кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи аъло даражадаги скорингга эгалиги аниқланди

    Ўзбекистон | 18 август, 15:50

    Олимлар инсон мия ҳужайраларини сичқонларга кўчириб ўтказди

    Дунё | 18 август, 15:40

    Сочи ўзиники эмаслигини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги кўпчилик билмайдиган фактлар

    Шоу-бизнес | 18 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.