Болаларни мажбурий меҳнатга жалб этишга қарши олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, аксарият мамлакатларда кичик ёшдаги болалар оғир меҳнатга жалб этилмоқда. «Коммерсантъ» нашри болалик гаштини суриш ўрнига катталардек ишлатилаётган норасидалар ҳақида фотоматериал тайёрлади.
Дунё бўйлаб мажбурий меҳнатга жалб этилаётган болаларнинг ярмидан кўпроғи аҳоли зич жойлашган Осиё минтақасига тўғри келади. Хусусан, Африкада ҳар учинчи бола ишлайди, Лотин Америкасида эса бу кўрсаткич 15-20 фоизни ташкил этади. Иш берувчи томонидан болалар меҳнатидан фойдаланилаётган тўғрисидаги маълумот сир сақланиши туфайли аниқ статистикани олиш қийин.
Болалар меҳнатининг аниқ тавсифи йўқ. UNICEF’нинг таъкидлашича, бу узоқ давом этадиган, оғир ҳамда болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатадиган, уларнинг таълим олишига халал берадиган меҳнат туридир.
Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон ва Непалда болалар қуллардек ишлатилади. Қонунни бузмаслик учун йирик хусусий тадбиркорлар болаларни уйларида ишлатади, бу билан болалар меҳнатидан фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотни яширади.
Саноатнинг хавфли соҳаларида ишлаётган болаларнинг учдан бир қисми меҳнат қилади. Кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳаси, фоҳишалик йўналишларида болалар меҳнатидан фойдаланилади.
Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра бугунги кунда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган 700 миллиондан кўпроқ бола мажбурий меҳнатга жалб этилган.
Изоҳ (0)