2 июнь, сешанба куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Австриянинг Вена шаҳрида Laudamotion авиакомпанияси ходимлари касаба уюшмаси ва компания эгаси ўртасидаги музокаралар самарасиз якунлангач, намойишга чиқди.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Ойдин туманидаги Дидим денгизида чўмилаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Англияда спорт мусобақаларига рухсат берилгач, ёпиқ эшиклар ортида итлар пойгаси ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Италиянинг Рим шаҳрида Италия ҳарбий-ҳаво кучларининг акробатик бўлими Frecce Tricolori Республика кунини нишонлаш учун Рим устидан учиб ўтмоқда.

Фото: Rex

Сингапурда коронавирусдан сўнг карантин чоралари юмшатилиб, жониворлар учун салонлар қайта очилмоқда.

Фото: Reuters

АҚШнинг Миннеаполис ҳудудида намойишчилар томонидан ёқиб юборилган бино қолдиқлари.

Фото: Reuters

Англиянинг Честерфилд ҳудудидаги уйлардан бирида ювилаётган мевалар.

Фото: Stephen Murray

Индонезиянинг Тангеранг ҳудудида ниқоб сотувчиси мижозларни кутмоқда.

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Банда-Ачех ҳудудида ветеринар оққўл гиббонни кўрикдан ўтказмоқда. Айни дамда ушбу ҳайвон экзотик уй ҳайвони сифатида ушлаб турилибди.

Фото: Getty Images

Бразилиянинг Манакапуру бандаргоҳида коронавирусга чалинган беморларни қайиқда ташиган тиббиёт ходими тез ёрдам уни шифохонага олиб кетишини кутмоқда.

Фото: AP Photo

Германиянинг Франкфурт шаҳрида эрта тонгда лолалар узра учиб юрган қовоғари.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Луисвилл ҳудудида қора танли Жорж Флойднинг полициячи томонидан ўлдирилиши кетидан келиб чиққан тартибсизликлар иштирокчилари полициячилар билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Rex

Хитойнинг Юнчэн ҳудудида жойлашган Туз кўлидаги ишчилар.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон бош вазири ўринбосарлари ва бир қатор вазирлар қирғизистонликлар билан сув устида можаро юз берган Фарғона вилояти Сўх туманидаги «Чашма» маҳалласига етиб борди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

АҚШда қора танли Жорж Флойднинг полициячи томонидан ўлдирилиши кетидан келиб чиққан тартибсизликлар давом этмоқда.

Фото: Reuters

Нидерландияда истироҳат боғлари, театр ва музейлар очилишни бошлади.

Фото: Reuters

Москвада карантин тартибларини юмшатишнинг иккинчи босқичи бошланди. Пойтахтда истироҳат боғлари сайрлар ва спорт учун очилди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда тунда намойишчилар томонидан ўт қўйилган Авлиё Иоанн черковигача сайр қилиб борди.

Фото: Reuters

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф тайёрлаш масаласидаги мажлисда.

Фото: Reuters

Украина раҳбарияти ички темир йўл қатновларини қайта йўлга қўйди.

Фото: Reuters