Сергели туманидаги Янги Сергели кўчаси 4 июнгача вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Хабарда 2 июнь куни кечки соат 22:00 дан 4 июнь соат 18:00 гача Янги Сергели кўчасининг Қипчоқ кўчасидан Шокирариқ ва Сўғдиёна кўчалари кесишмасигача бўлган қисми таъмирланиши маълум қилинган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шаҳар ҳокимлиги маълумотида йўлнинг ушбу қисмида ҳаракатланувчи автомобиллар айланма йўллар орқали ҳаракатланиши мумкинлиги қайд этилган.