Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда 1 июндан «Фарҳод» бозори 15 кунга ёпилиши ҳақида тарқалган хабар ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
Туман Санитар-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А.Ҳасановнинг маълум қилишича, бозор ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмаган.
«Бозор одатдаги тартибда ишлашда давом этади. Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан текшириб олишни ва ёлғон ахборот тарқатмасликни сўраймиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Аввалроқ «Ўрикзор» бозоридаги сотувчида коронавирус қайд этилгани, шундан сўнг бозор вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ унинг ўғли ва қизида ҳам инфекция аниқланди.
Изоҳ (0)