Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аvast компанияси томонидан Россиядаги 1,5 минг киши орасида ўтказилган сўровларга кўра, баҳор фаслида россияликларнинг 43 фоизи ижтимоий тармоқлардан тез-тез фойдаланадиган бўлган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Ёши 18 га етмаган фойдаланувчилар орасида ушбу кўрсаткич 68 фоизга тенг. Шунингдек, нафақахўрларнинг 37 фоизи машҳур ижтимоий тармоқларга кўпроқ кира бошлаган. Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 21 фоизи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қўядиган постлари сонини оширган. Ҳар беш нафар россияликнинг икки нафари смартфонлар учун мўлжалланган камида битта янги иловани синаб кўрган. Сўровда қатнашган болаларнинг салкам 70 фоизи янги мобил иловалардан фойдаланишга ўтган.

Россияликлар карантин вақтида энг кўп фойдаланган илова бу — Zoom видеоконференциялар сервиси ҳисобланади. Уни 33 фоиз респондент ўрнатиб олган. Ундан кейинги ўринлардан Instagram (18 фоиз), Discord (17 фоиз) ва Telegram (15 фоиз) жой олган. TikTok сервиси эса 14 фоиз кўрсаткични қайд этган. Zoom ва Discord иловаларини аксарияти 18 ёшгача бўлган ёшлар очган, тахминан 40 фоиз болалар буни тан олган. Бу кутилган натижа ҳисобланади, чунки Zoom ва Discord мактаблар, ОТМ ва репетиторлар томонидан фаол фойдаланилмоқда.

«Ҳар қандай инқирозда ёлғизлик ва бўшлиқ ҳисси пайдо бўлади. Одамлар изоляция сабаб уни тўлдиришни, қўллаб-қувватловни ҳис қилишни, мулоқотда бўлишни ва атрофдаги салбий ҳолатлар фонида ижобий нарсаларни ҳис қилишни хоҳлашмоқда», — дейди психолог Татьяна Шемякина.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, карантиндан сўнг ижтимоий тармоқларга боғланиб қолиш ҳолати юзага келиши мумкин. Бу, айниқса, руҳияти қотмаган болаларга тааллуқли.

Изоҳ
Асосий янгиликлар