«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста Испания прокуратураси томонидан солиқ тўлаш қоидаларини бузганликда айбланмоқда.
31 ёшли футболчи имиж ҳуқуқидан олган даромадидан 1,37 миллион евро солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Диего қонунни 2014 йилда бузган, бироқ мазкур иш ҳозир кўриб чиқилмоқда.
АS нашрининг хабар қилишича, Испания прокуратураси Коста учун олти ойлик қамоқ жазоси тайинлаш ва 500 минг евро миқдорида жарима ундиришни талаб қилмоқда. Суд 4 июнда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания қонунларига мувоффиқ молиявий фирибгарликда айбланган шахсларга икки йилга қадар қамоқ жазоси белгиланса, мазкур қамоқ жазосидан жарима тўлаган ҳолда қутилиш мумкин. Шу тариқа Коста айбдор деб топилган тақдирда ҳам, катта эҳтимол билан қамоққа тушмайди.
Коста 2018 йилдан буён «Атлетико» сафида тўп суриб келади. Футболчи аввалроқ ҳам (2007—2009 ва 2010—2014 йиллар мобайнида) мадридликлар сафида ҳаракат қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)